Шавкат Мирзиёев: Ватанни севиш - улуғ фазилат (ФОТО)

13.06.2018, 12:52

Шавкат Мирзиёев: Ватанни севиш - улуғ фазилат (ФОТО)

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифининг иккинчи куни Шарқий ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисмга ташриф буюрди.

Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида берилган вазифалар ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Ҳаво десантчилар бригадасининг жанговар машғулотларини кузатди, ҳарбийлар билан мулоқот қилди. 

«Ватанни севиш - улуғ фазилат. Ёшларимизни ана шундай фазилатли қилиб тарбиялашимиз керак. Бунинг учун сиз каби мағрур, бақувват йигитлар намуна бўлиши зарур. Ёшлар билан тез-тез учрашиб туриши, уларни миллий ифтихор, ватанга садоқат руҳида тарбиялашга ҳисса қўшиши керак», деди Шавкат Мирзиёев.

Ҳаво десантчилари тайёргарлигини ошириб бориш учун аэродинамик тренажёрлар ўрнатиш, «Ватанпарвар» ташкилотлари қошида парашютчилар тўгараклари очиш бўйича топшириқлар берилди.

Давлатимиз раҳбари ҳарбий қисмда ташкил этилган Маданий ҳордиқ маркази, кутубхонани ўз ичига олган Маънавият маркази, аутсорсинг тизими жорий этилган ошхонани кириб кўрди.

 

  • Кўрилди
    518
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

О.Қаландарова O’zLiDeP Ҳазорасп туман Кенгаши депутатлик гурухи билан ишлаш бўйича ижрочи котиби2018-06-13 18:48:58

Ватанимиз сарҳадларини қўз қорачиғидек асраётган мард ва жасур ўғлонларимиз бор экан тинчлигимиз абадий бўлади. Шундай экан тинчлик посбонларига маданий хордиқ чиқаришлари учун, яратилган шароит катта ахамиятга эга.


Навоий вилояти Ч.Раджабов 2018-06-13 18:08:03

Президентимизнинг Ватанимиз тинчлик йўлида қилаётган ҳаракатлари ҳамда харбийларга берилаётган эътибор ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш ватанимиз мудофаси мустахкамлигини таминлайди.


Матлуба Жўраева Сурхондарё вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" бўлим мудири 2018-06-13 17:15:43

Ватанимизни қўриқлайдиган мард ва жасур ўғлонларимиз доимо соғ омон бўлсин.


С.Маматова Навоий вилояти Хатирчи тумани2018-06-13 16:47:40

Ватанимиз тинчлиги осойишталиги мард ва жасур ўғлонларимиз қўлида экан юртимиз сархатлари доимо тинч ва фаровон бўлади, тинчлигимиз абадий бўлси!


Янгиобод туман Кенгаши аппарат рахбари С.Бобоев Жиззах вилояти2018-06-13 16:43:39

Президентимизнинг юртимиз тинчлик йўлида олиб бораётган ҳаракатлари ва харбийларга берилаётган этибор халқимизнинг тинчили ва ватанимиз мудофасини мустахкамлигини таъминлайди.Юртбошиимизнинг ҳарбийлар билан мулоқоти мард ва жасур ўғлонларини жуда рухлантирди деб ўйлайман.


O'zLiDeP Томди туман бўлими ижрочи котиби Е.Курманбаев2018-06-13 16:16:16

Президентимизнинг Ватанимиз тинчлик йўлида қилаётган ҳаракатлари ва харбийларга берилаётган этибор халқимизнинг тинчили ва ватанимиз мудофасини мустахкамлигини таъминлайди.


O`zLiDeP Томди туман бўлими аппарат рахбари М.Абдазимов2018-06-13 16:06:17

Президентимизнинг хаво десанчилари билан учрашуви давлатимизнинг тинчилиги иулида килаётган иши ва харбйиларга деган этиборидир


Ферузбек Матяқубов Хоразм вилояти Урганч тумани Якка тадбиркор УзЛиДеП аъзоси2018-06-13 15:15:00

Президентимизнинг Ватанимиз тинчлик йўлида қилаётган ҳаракатлари ва харбийларга берилаётган этибор ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш ватанимиз мудофаси қурғонимиз мустахкамлигини таъминлайди. Президентимизнинг ҳарбийлар билан мулоқоти Ўзбекистонимизнинг мард ва жасур ўғлонларини жуда рухлантирди.


Хива туман «Ватанпарвар» ташкилоти бпт раиси Д.Юлдошев2018-06-13 15:10:06

Юртимизда доим тинчлик ҳукмрон бўлсин. Ўсиб келаётган ёш авлод ҳам аждодларимиз бўлмиш Жалоладдин Мангубердидек ватани учун жон фидо қилувчи мард ўғлонлар бўлиб етишсин. Ўзбекистонда тинчликни таъминлаш учун бош-қош бўлаётган Президентимизнинг умрлари узоқ бўлсин.


Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-06-13 14:55:21

Ватанимиз сарҳадларини қўз қорачиғидек асраётган мард ва жасур ўғлонларимиз бор экан тинчлигимиз абадий бўлади Худо хохласа. Шундай экан тинчлик посбонларига муносиб шароит яратилиши уларнинг маданий хордиқ чиқариши, бўш вақтини мазмунли ўтказишида китобларнинг аҳамияти ниҳоятда катта.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+