Фарғона: истиқболли режаларнинг амалий натижаси

13.06.2018, 15:34

Фарғона: истиқболли режаларнинг амалий натижаси

Хабарингиз бор, бугун давлатимиз раҳбари жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, янги лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Фарғона вилоятига ташриф буюрди.

Эслатиб ўтиш жоиз, бундан роппа-роса бир йил аввал Президентимиз мазкур вилоятга ташриф буюриб, мутасаддиларга қурилиш-бунёдкорлик ишларини кенг кўламда давом эттириш, туризм, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини жадал ривожлантириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароити яратиш юзасидан тегишли топшириқлар берган эди. Таъкидлаш жоизки, ўтган бир йил мобайнида мазкур топшириқлар ижроси доирасида улкан ишлар амалга оширилди. Вилоятда янги саноат корхоналари, тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажми ошди. Замонавий уй-жойлар, инфратузилма объектлари бунёд этилди.

Биламиз, Фарғона тадбиркорлик соҳасида ўзига хос мактаб яратган вилоятлардан саналади. Айнан шу соҳада рўй берган ўзгаришлар ушбу қатлам манфаатларини ифода этиб келаётган O‘zLiDeP учун ғоят муҳим аҳамият касб этади.

Агар рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, вилоят иқтисодий салоҳиятини янада ошириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш борасида аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинган. 2018 йилги минтақавий инвестиция дастури доирасида 285 лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, бугунга қадар 35 лойиҳа ҳаётга тадбиқ этилди. Айни пайтда вилоятда 212 қўшма корхона фаолият кўрсатаётган бўлиб, жорий йилнинг ўтган даврида 45 та хорижий сармоя иштирокидаги корхона рўйхатга олинган.

Вилоятда 2018 йил учун ҳудудий тасарруфдаги хўжалик субъектларига жами 189 миллион долларлик экспорт прогнози белгиланган бўлиб, шундан 38 миллион доллари саноат ва 151 миллион доллари мева-сабзавот маҳсулотлари ҳисобига тўғри келади. Бу тадбиркорлар учун экспортга кенг йўл очилганидан далолат беради албатта.

Барча соҳаларда ушбу факт ва рақамларни  узоқ давом эттириш мумкин. Лекин, бир нарса аниқки, Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудини ривожлантириш, иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш, улкан бунёдкорлик ишларини амалга ошириш, аҳоли ҳаёт даражасини юксалтириш борасида аниқ режа ва мақсадлар баён этилган эди. Бугун ушбу истиқболли режалар жойларда ўзининг амалий тасдиғини топаётганини барчамиз бирдек ҳис этиб турибмиз.

Муҳаммадсоли МЕЛИБОЕВ,

Халқ депутатлари

Фарғона вилоят Кенгашидаги

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1763
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Дилноза Эргашева, Марғилон шаҳар Кенгаши депутати2018-06-19 10:04:35

Бежирим ўрамларда ички ва ташқи бозорлар сотувига тайёрлаб қўйилган маҳсулотларимиз сифати, фасони ва дизайни Юртбошимизга ёққанидан барчамиз беҳад мамнун бўлдик. Юртимизда тадбиркорликка айниқса, аёллар тадбиркорлигига кенг ўрин берилганлиги Наргиза каби ишбилармон аёлларни йирик ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этиб, бор имконият ва истеъдодларини намоён этишига кенг йўл очиб берди. Ҳозирда шаҳримизнинг “Наримтекс” Масъулияти чекланган жамияти нафақат вилоятимизда, ҳатто Республикамизда ҳам ягона сифатли ва ҳаммабоп, миллийлик ва замонавийлик уйғунлашган аёллар кийимлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган пешқадам ва иқтисодий бақувват корхонадир. Биз камтарона меҳнатимизга юқори баҳо берган муҳтарам Юртбошимиздан беҳад миннатдормиз. Юртимиз, хусусан шаҳримиз истиқболи билан боғлиқ белгиланган янги режалар эса бизни барча ўзгаришларга даҳлдорлик туйғумизни кучайтириб, янги марраларга сафарбар қилади.


Ж.Юнусов - Тут таги МФЙ БПТ раиси, шаҳар Кенгаши депутати2018-06-19 10:02:22

Давлатимиз раҳбари ўтган йили Фарғона вилоятига ташрифи чоғида Марғилон шаҳрида ижодкорлар боғини ташкил этиш бўйича аниқ кўрсатмалар берган эди. Шу асосда қисқа давр мобайнида бу ерда катта ҳажмда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Айниқса, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси вилоят бўлими қошида Эркин Воҳидов номидаги она тили ва адабиётини чуқур ўқитишга ҳамда хорижий тилларга ихтисослаштирилган истеъдодли ёшлар мактаб-интернати қуриб битказилгани вилоятимиздаги барча ёш ижодкорлар учун жуда катта совға бўлди, десак сира муболаға бўлмайди. Мазкур ўқув масканига ўрта умумтаълим мактаби ўқувчиларининг 5-синфдан юқори бўлган 100 нафар энг муносиблари танлов асосида қабул қилинади. Яна бир қувонарли жиҳати шундаки, бу ерда узоқ-яқиндан келиб таҳсил оладиган ўқувчилар учун замонавий талабларга жавоб бера оладиган барча шарт-шароитларга эга 80 ўринли ётоқхона ҳам мавжуд.


Р.Мирзааҳмедов - O’zLiDeP Марғилон шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгаши депутати2018-06-19 09:59:13

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, йирик лойиҳалар билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида вилоятимиз, хусусан шаҳримизга ташрифини барча юртдошларимиз қатори ҳамшаҳар нуронийларимиз ҳам ўта ҳаяжон ва катта қизиқиш билан кузатиб боришди. Президентимизнинг вилоятимизда янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш орқали одамларни рози қилиш кўзда тутилгани ҳақидаги фикрлари барчамизни тўлқинлантириб юборди. Фахрийларимизни энтанги кунга ишончини, юртимиздаги янгиланиш ва ўзгаришларга бевосита даҳлдорлик туйғусини янада мустаҳкамлади. Давлатимиз раҳбарининг иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, қўшимча манбалар топиш, Марғилон сингари аҳоли ўта зич жойлашган ҳудудларда “Ҳар бир оила – тадбиркор” концепциясини тўла тадбиқ этиш орқали одамларни фаол тадбиркорлик, ҳунармандчиликка жалб қилиш борасида билдирган таклифлари ҳаммамизни рухлантириб юборди.


Р.Мирзааҳмедов - O’zLiDeP Марғилон шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгаши депутати2018-06-19 09:59:12

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, йирик лойиҳалар билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида вилоятимиз, хусусан шаҳримизга ташрифини барча юртдошларимиз қатори ҳамшаҳар нуронийларимиз ҳам ўта ҳаяжон ва катта қизиқиш билан кузатиб боришди. Президентимизнинг вилоятимизда янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш орқали одамларни рози қилиш кўзда тутилгани ҳақидаги фикрлари барчамизни тўлқинлантириб юборди. Фахрийларимизни энтанги кунга ишончини, юртимиздаги янгиланиш ва ўзгаришларга бевосита даҳлдорлик туйғусини янада мустаҳкамлади. Давлатимиз раҳбарининг иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, қўшимча манбалар топиш, Марғилон сингари аҳоли ўта зич жойлашган ҳудудларда “Ҳар бир оила – тадбиркор” концепциясини тўла тадбиқ этиш орқали одамларни фаол тадбиркорлик, ҳунармандчиликка жалб қилиш борасида билдирган таклифлари ҳаммамизни рухлантириб юборди.


Хайдаров Нодиржон Учкуприк туман Кенгашидепутати 2018-06-18 15:41:54

Фарғона тадбиркорлик соҳасида ўзига хос мактаб яратган вилоятлардан саналади. Айнан шу соҳада рўй берган ўзгаришлар ушбу қатлам манфаатларини ифода этиб келаётган O‘zLiDeP учун ғоят муҳим аҳамият касб этади . Мухтарам президентимиз ташаббуслари билан яратилган ислохотлар юртимизнинг ҳар бир гўшасини обод,чиройли махаллалар бўлишига замин яратмоқдалар. Бу ташрифларидан барча Фарғоналиклар мухтарам президентимиздан жудаям миннатдорлар. Президентимизни хар бир ишларида омад кулиб бокишларини чиндилдан тилаб коламан, доимо соғ -саломат булсинлар бизнинг бахтимизга.


Сўх туман Истиқлол БПТ раиси2018-06-18 14:12:57

Президентимизиниг Фарғона вилоятидаги тадбиркорлар билан учрашувлари ва уларга берган топширқлари вилоятимиз барча тадбиркорлари қатори бизнинг Сўх туманидаги тадбиркорларни ҳам ғайратига ғайрат қушди.


Умидахон Тўраева Бешариқ туман Кенгаши ижрочи котиби2018-06-18 13:49:34

Фарғона тадбиркорлик соҳасида ўзига хос мактаб яратган вилоятлардан саналади. Айнан шу соҳада рўй берган ўзгаришлар ушбу қатлам манфаатларини ифода этиб келаётган O‘zLiDeP учун ғоят муҳим аҳамият касб этади.Мухтарам президентимиз ташаббуслари билан яратилган ислохотлар юртимизнинг ҳар бир гўшасини обод бўлишига замин яратмоқда. Мустақиллигимиз абадий бўлсин.Биз гўзал Фарғонамизнинг шундай электратлари борлигидан фахрланамиз.


Хоразм вилоят МТПлар бирлашмаси МЧЖ биноси Урагнч шаҳар БПТ 2018-06-14 17:24:30

Биламиз, Фарғона тадбиркорлик соҳасида ўзига хос мактаб яратган вилоятлардан саналади. Айнан шу соҳада рўй берган ўзгаришлар ушбу қатлам манфаатларини ифода этиб келаётганлигини эътироф этиш керак ва бу бошқа вилоятларга ўрнак олса арзиди.


Урганч Идеал Бизнес МЧЖ биноси БПТ 2018-06-14 17:23:15

Прездентимиз Ш.Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифи чоғида янги лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Фарғона вилоятига ташриф буюрди. Бу эса барча тадбиркорлик сохсида янги имкониятлар яратилиб келинаётгани, вилоятларда катта ўзгаришлар бўлаётганлигидан халқимиз миннатдор албатта. Ҳар бир вилоят, туманларга шахсан ўзлари бориб шароитини ўрганиш учун энг четки туманларга, қишлоқларга алохида этибор қаратиб келинмоқда. Бу билан юртимизнинг ҳар бир гўшаси обод бўлишига замин яратмоқда. Мустақиллигимиз абадий бўлсин.


Урганч шахар Ермулккадастр ДУК биноси БПТ2018-06-14 17:22:37

Хурматли Президентимиз томанидан вилоятда янги саноат корхоналари, тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажми ошди. Бундан биз ёш тадбиркорлар унимли фойдаланишимиз керак.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+