O‘zLiDeP ташаббуси билан ўтказилган бўш иш ўринлар ярмаркасида 12 киши ишли бўлди (видео)

13.06.2018, 17:38

O‘zLiDeP ташаббуси билан ўтказилган бўш иш ўринлар ярмаркасида 12 киши ишли бўлди (видео)

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши қатор мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда “Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан” шиори остида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасини ташкил этди.

Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда даромадларини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, – дейди O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раиси Ш.Сафарбаев. – Мазкур ярмаркада шаҳар ҳудудида фаолият кўрсатаётган 164 та корхона ва ташкилот 1492 та бўш иш ўрни билан иштирок этди. Тадбир давомида қурилиш, пайвандлаш, хизмат кўрсатиш соҳаси, жумладан, тикувчилик ускуналарида тикиш-бичиш, сартарошлик ва шу каби кўплаб соҳалар бўйича иш берувчиларнинг технологияларини намойиш этишлари учун алоҳида майдончалар ташкил этилди.

Ярмарка якунида 12 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланма берилди.

– Бугун мен ушбу ярмаркада бўш иш ўринлари билан танишиб чиқдим, - дейди Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежини 2017 йилда тугатган Расул Умаров. – Коллежни тугатганимдан кейин ўзимга мос иш топа олмай юргандим. Айрим жойларга борганимда бўш иш ўрни йўқлигини эшитиб, хафа бўлардим. Бугун ўзимнинг йўналишим бўйича “Ойбек-Отабек-Бинокор” корхолнаси билан меҳнат шартномаси имзоладик. Эртадан мен ҳам иш бошлашим ва ота-онамга ёрдамчи бўлишим мумкин. Ушбу ярмаркани ташкиллаштирганларга катта раҳмат айтаман.

Жуманазар Қурбанов

O‘zLiDeP  Хоразм вилоят Кенгаши

раисининг биринчи ўринбосари-

аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1771
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

O‘zlidep Qumqo‘rg‘on tuman Kengashi Kelajak deputatlari guruhi a‘zosi Mengnorov Jo‘rabek2018-06-25 16:30:33

Bunaqangi yarmarkalarni tez tez o‘tkazib turish kerak. Bunda bandlikka ko‘maklashish markazini yordami judda katta bo‘lishi kerak har bir tashkilotlardan haftalik hisobot olib bo‘sh vakant joylar haqida. Bo‘sh joylarga tez tez yarmarkalar tashkil qilinsa ishsiz yurgan aholi anchaginasi ish bilan ta‘minlangan bo‘lardi dib o‘ylayman


Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ туман бўлими ижрочи котиб2018-06-14 15:18:04

Ҳозирги кунда ишсизларни иш билан таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Ҳурматли Президентимиз иккита инсонни иш билан таъминлаганни мен бошимда кўтараман деб айтганди. Демак ЎзЛиДеП ҳам қайсидир маънода ҳурмат ва эҳтиромга сазовор бўлиптида.


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Зебинисо Сапарова Давлат қизи2018-06-14 10:14:40

“Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан” шиори остида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасини ташкил этилиши ҳамда уюшмаган ёшларнинг иш билан таъминланиши партиямиз ҳам ташаббускор бўлаётгани қувонарли хол албатта.


Хива туман Кенгаши ижрочи котиби Я.Хожаниязова2018-06-14 08:56:48

Хоразм вилоят Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган “Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан” шиори остида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида 12 нафар фуқарога ишга жойлашган. Ёшларни бандлигини таъминлаётган бундай тадбирлар қанчалик кўп ўтказилса шунчалик натижадорли бўлар эди.


Навоий вилояти Ч.Раджабов 2018-06-13 18:03:07

Ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаётган бундай тадбирлар қанча ўтказилса мақсадга мувофиқдир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+