Бўзлик ёш фаолларимиз “Ёзни камалак билан ўтказ” акциясини ташкил этди

13.06.2018, 17:44

Бўзлик ёш фаолларимиз  “Ёзни камалак билан ўтказ” акциясини ташкил этди

Халқ депутатлари Бўз тумани Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда “Келажак депутатлари” гуруҳи “Ёзни камалак билан ўтказ” акциясини ташкил этди. Акция доирасида тумандаги мактаб ва касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўртасида турли спорт мусобақалари ҳамда мутолаа баҳси ўтказилди.

– Акцияни ташкил қилишдан асосий мақсадимиз, ёшларнинг ёзги таътилларини мароқли ўтказишга кўмаклашиш, уларда спорт ва соғломлаштириш ҳамда китобхонлик кўникмаларини шакллантиришдан иборат, – дейди Халқ депутатлари Бўз туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Ферузахон Рустамова. – Акция доирасида сараланган, иқтидорли йигит-қизларнинг сафимизга қабул қилинганидан мамнун бўлдик.

Акция иштирокчилари уйда таълим олаётган имконияти чекланган ўқувчиларга ҳам партиянинг эсдалик совғаларини топширишди.

                                             Хуршидбек ЗОКИРОВ,

 O‘zLiDeP  Бўз тумани

Кенгаши  аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1297
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Бобожонова Р. Шовот туман Кенгаши ижрочи котиби2018-06-14 10:31:00

Фаоллар ташаббуслари билан жойларда ўтказилаётган бу каби тадбирлар ёш авлоднинг партияга қизиқишини янада орттиради.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+