Бухоролик 30 нафар ишбилармон аёл ўз маҳсулотларини намойиш этди

13.06.2018, 17:47

Бухоролик 30 нафар ишбилармон аёл ўз маҳсулотларини намойиш этди

Бухорода “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Бухоро шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Танловда 30 га яқин тадбиркор аёл ўз маҳсулотлари билан қатнашди.  

– Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ватанимиз келажаги йўлидаги интилиши, ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги фаол иштироки бугунги замонавий тадбиркор аёл қиёфасини яратмокда, – дейди, O‘zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари   М. Файзуллаева. – Бугунги кўрик-танлов ҳам ана шу мақсад йўлидаги навбатдаги қадамдир. Танлов ҳакамлари хотин-қизларнинг қўшимча ишчи ўринлари яратгани, экспортга йўналтирилган ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаргани, аҳолига хизмат кўрсатишнинг ихтисослашганига қараб баҳолашди. Қувонарлиси шундаки, танлов давомида тадбиркор аёллар ўзаро тажриба алмашиш имконига ҳам эга бўлишди.   

Тадбир сўнгида тадбиркор  аёллардан “Омад Бахт Қувонч” МЧЖ нон ва макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари Ҳилола Ҳалимова “Замонавий тадбиркор аёл портрети”, “Тадбиркор Бизнес Центр” нодавлат таълим муассасаси касб-ҳунар ўқув маркази раҳбари Сабоҳат Давронова Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли” номинациялари буйича ғолибликни қўлга киритишди.

                                        Шамшод ЖАФАРОВ,

                                                                   O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

                                                матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1383
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ туман бўлими ижрочи котиб2018-06-14 14:59:57

"Ишбилармон аёл" кўрик танловининг иштирокчиларига Республика босқичида омад тилайман. Вилоятлардан энг ишбилармон аёллар Республика босқичида беллашади. Уларни баҳолашда менимча ҳакамлар ҳайъати қийналишса керак.


Шовот туман Кенгаши ходими2018-06-14 10:45:23

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг жойлардаги босқичларида қатнашаётган ташаббускор, изланувчан, серғайрат тадбиркор аёллар сони ортиб бормоқда.


Усмонов Сардор2018-06-14 09:59:48

Ғолибларни муборакбод этамиз


Г. Қулмўминова O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши ижрочи котиби.2018-06-14 08:56:52

13 июнь куни Сурхондарё вилояти Кенгашининг хотин-қизлар йўналиши бўйича ўтказилган "Ишбилармон аёл" лойхаси кўрик-танлов хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, уларнинг ватанимиз келажаги йўлидаги интилиши, ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги фаол иштироки бугунги замонавий тадбиркор аёл қиёфасини яратмокда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+