O‘zLiDeP фаоллари наманганлик 180 нафардан зиёд беморга дори воситаларини топширди (фото)

14.06.2018, 13:52

O‘zLiDeP фаоллари наманганлик 180 нафардан зиёд  беморга дори воситаларини топширди (фото)

Наманган Ёшлар марказида Соғлиқни сақлаш Бошқармаси ва O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ташаббуси ҳамда O‘zLiDePдан сайланган депутатлар ва тадбиркорлар ҳомийлигида қандли диабет хасталиги билан касалланган бемор болалар учун  хайрия акцияси ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика эндокринология маркази мутахассислари ҳам иштирок этишди.

– Бугунги акция вилоятимиздаги қандли диабет касаллиги билан оғриган бемор болалар ҳаётини сақлаб қолишга  ҳисса қўшиш, бемор болаларнинг ота-оналарига оз бўлса-да, ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилди, – дейди O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши раиси, сенатор Солижон Муминов. – Гарчи қандли диабет касаллиги бугунги кунда ҳам тўлиқ даволанмаса-да, “инсулин” моддаси ёрдамида бу касалликни назоратда ушлаб туриш мумкин. Бу кашфиёт миллионлаб инсонларнинг ҳаётини асраб қолишга имкон яратди.

Ҳайрия акциясида вилоятда истиқомат қилувчи 187 нафарга яқин “қандли диабетли” беморларга O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ва тадбиркорлар томонидан глюкометр, тест полоскалар ва шприц ручкалар топширилди.

Рустамжон ХАКИМОВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    166
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Усмон Йўлдашев Хоразм вилояти Урганч туманидаги "Йўлдош танобчи" хусусий фирмаси БПТ раиси2018-06-14 15:06:15

O‘zLiDePдан сайланган депутатлар ва тадбиркорлар ҳомийлигида қандли диабет хасталиги билан касалланган бемор болалар учун хайрия акцияси тўғри ташкил қилинган,Ота-оналарга оз бўлса-да, ёрдам кўрсатиш жуда катта савоб иш.


Н.Рузиева Навоий вилояти, Учқудуқ туман бўлими аппарат раҳбари2018-06-14 14:51:37

Партиямиз ташаббуси билан кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан Наманганлик фаолларнинг савобли ишлари фикримизнинг яна бир тасдиғи десак асло муболаға бўлмайди.


Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ижрочи котиб2018-06-14 14:48:43

Беморларга меҳр мурувват, эътибор ва ғамхўрлик қанча кўп кўрсатилса, уларнинг соғлом ҳаётга қайтишилари шунчалик тез ва осон бўлади. Шундай савобли ишларни партиямиз фаоллари иштирокида ташкиллаштирилиши фаолиятимизга халқни ишончи янада ортишига сабаб бўлади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+