Шовотлик O’zLiDeP аъзоси “Ибратли оила” кўрик-танловида ғолиб бўлди

14.06.2018, 15:32

Шовотлик O’zLiDeP аъзоси “Ибратли оила” кўрик-танловида ғолиб бўлди

O‘zLiDeP Шовот туман Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан туман ҳокимлиги, “Оила маркази” туман бўлими, Шовот туман Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида “Ибратли оила” мавзуида кўрик-танлов ташкил этилди.

Лойиҳа доирасида ташкил этилган мазкур танловда тумандаги 12 та оила ўз чиқишлари билан қатнашдилар. Иштирокчилар кўргазмали чиқиш, “Бу менинг оилам” мавзусида видеоролик тақдимоти, савол-жавоб, “Оила мустаҳкамлиги юрт тинчлиги” мавзусида саҳна кўриниши шартлари бўйича баҳоландилар.

– Оилалар қанча барқарор ва мустаҳкам бўлса, жамият шунча юксалиб бораверади, – дейди O‘zLiDeP Шовот туман Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Муҳаббат Яхшимуратова. – Кўрик-танловдан кўзланган асосий мақсад ҳам оилаларни янада мустаҳкамлаш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, бу борадаги илғор тажрибаларни оммалаштиришдан иборат.

“Ибратли оила” кўрик-танлови ғолибларини аниқлашда иштирокчиларнинг оила барқарорлигини таъминлаш борасидаги билимлари, ҳаётий тажрибалари ҳам ҳисобга олинди. Оила аъзоларининг бурч ва масъулияти, маънавияти, китобхонлик даражаси, халқимизнинг миллий урф одатларини қай даражада билишига алоҳида эътибор қаратилди.

Танлов якунида Янгийўл O‘zLiDeP аъзоси Гулнора Маҳкамова ғолибликни қўлга киритди. Ғолиб ва совриндорларга партия туман Кенгаши ва ҳамкор ташкилотларнинг қимматбаҳо совғалари топширилди.

         Мушарраф Раҳимова,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1760
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Бобожонова Р. Шовот туман Кенгаши ижрочи котиби2018-06-18 09:13:11

“Фаровон оила” лойиҳаси доирасида “Ибратли оила” мавзуида ўтказилган кўрик-танлов Қизғин ва фаол тарзда ўтди, Шовот туманидаги 55 та маҳаллалардан сараланган 12 та оила туман босқичида қатнашишди, Хакамлар тамонидан муносиб равишда бахоланиб 3 та оила ғолибликни қўлга киритишди.


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши 2018-06-16 15:34:31

УзЛиДеП тамонидан “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида “Ибратли оила” мавзуида кўрик-танловда катнашиб голиб булган Гулнора Маҳкамовани тариклаймиз. Биз сиз билан фахрланамиз. Биргаликда биз кучмиз деган партиямиз шеъери бизни бирлаштиради. Кувончингизга черикмиз. Партиядошларимиз ишларига омадлар тилаймиз


Гулмира Амирова СТМ рахбари Сурхондарё вилояти2018-06-14 16:24:25

Бундай кўрик танловларда оилаларимизнинг маънавияти, китобхонлик даражаси, халқимизнинг миллий урф одатларини қай даражада эканлигига алоҳида урғу берилишлари катта ахамиятга эгадир.


Хива туман Аёллар масалалари бўйича раис ўринбосари Д.Ибрагимова2018-06-14 15:42:41

“Фаровон оила” лойиҳаси доирасида оилаларни янада мустаҳкамлаш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, бу борадаги илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида ўтказилаётган бундай тадбирлардан кутилаётган натижалар жуда ҳам юқори бўлади деб умид қиламиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+