O‘zLiDeP туман Кенгаши икки ёшли болакайни даволаш учун моддий ёрдам ажратишга кўмаклашди

14.06.2018, 16:15

O‘zLiDeP туман Кенгаши икки ёшли болакайни даволаш учун моддий ёрдам ажратишга кўмаклашди

O‘zLiDeP Қўнғирот туман Кенгашига «Темир жол» маҳалла фуқаролар йиғини Навоий кўчасида ижарада яшовчи фуқаро Рустем Борановдан мурожаат келиб тушган эди. Фуқаро  ўз мурожаатида 2016 йилда тўғилган фарзанди Жасурбек Сабуровнинг юзида туғма нуқсони борлиги боис уни уч маротаба Тошкент шаҳрида пластик жарроҳлик йўли билан даволаш кераклигини, ўғлининг жарроҳлик амалиёти учун моддий ёрдам беришни сўраган. Фуқаронинг муаммоси тегишли тартибда ўрганиб чиқилиб, мурожаат ижобий ҳал этилди.

Натижада Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Р.Борановга ўғлини даволаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 мартдаги 165-сон қарорига асосланиб энг кам иш ҳақининг беш баравари миқорида моддий ёрдам пули берилди.

Р.Борановнинг ўғлини пластик операция қилишга ёрдам бериш бўйича ишлар давом этмоқда.

Зуҳра Туребаева

O‘zLiDeP Қўнғирот туман

Кенгаши аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1379
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рашид2018-06-22 12:50:10

Кунгирот тумани "Темир жол" махалласи раиси Ш.Алланазаровага, O'zLiDeP билан хамкорликда олиб борган ишига миннатдорчилик билдирамиз! Келгуси ишларида омад ёр булсин!


O‘zLiDeP Жиззах вилояти Янгиобод туман Кенгаш аппарат рахбари С.Бобоев2018-06-16 12:19:42

Савоб ишни хар ким хар куни килиши керак. Юртдошларимизнинг бу каби эзгу ишлари албатта куллаб кувватлашга арзийди.


К.Исмайлов O‘zLiDeP Нукус туман Кенгаши 2018-06-16 11:02:55

Албатта савоб ишни хар ким хар куни килиши керак, O‘zLiDeP Қўнғирот туман Кенгашининг келгуси ишларида омад !!!!


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши 2018-06-16 08:40:51

Хайр саховатни хар ким хар куни килиши керак- бу хакикат. Хар бир инсон бу еруг дунёда хайрли ишлари билан ном колдира олади. Мехру окибатдан хеч кимни айирмасин, партиядошларимизнинг бу каби эзгу ишлари албатта куллаб кувватлашга арзийди. Келгуси ишларингизда омадлар тилаймиз


Бехзод 2018-06-14 16:50:34

БУНДАЙ ИШЛАРНИ ҚИЛИШЛИГИМИЗ ИНСОНИЙЛИК ФАЗИЛАТЛАРНИНИ ОШИРИБ БОРАДИ


Қўчқоров Беҳзод Исомиддинович2018-06-14 16:48:00

Шундай фарахбахш кунларда депутатларимиз томонидан кам таъминланган оилаларга ёрдам қўлларини ўзатишлари, биринчидан ўз олдиларига қўйилган мақсад ва вазифаларни ижросини таъминлашга қаратилган бўлса, иккинчидан асл инсонийлик фазилатларини намоён этаётиб атрофдаги оддий аҳолини депутатларга бўлган ишончларини оширмоқда


Гулмира Амирова СТМ рахбари Сурхондарё вилояти2018-06-14 16:29:10

O‘zLiDeP нинг бундай савобли ишларни амалга ошириши хам ибратлидир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+