Ҳисобот-сайлов йиғилишлари якунланди

10.10.2017, 18:07

Ҳисобот-сайлов йиғилишлари якунланди

Жорий йил 24 декабрь куни Тошкент шаҳар Халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов бўлиб ўтади.

Шу кунларда мазкур сайловни уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида бошланғич партия ташкилотларининг ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.

Ана шундай йиғилишлардан бири “Ўзагросаноатлойиҳа” масъулияти чекланган жамиятида фаолият юритаётган бошланғич партия ташкилотида бўлиб ўтди. Унда O`zLiDeP Миробод туман Кенгаши раиси Р. Фазилов, раиснинг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари Г.Умурзақова ва партия туман Кенгаши аппарат ходимлари иштирок этишди.

Таъкидлаш жоиз, “Ўзагросаноатлойиҳа” маъсулияти чекланган жамияти қошидаги бошланғич партия ташкилоти 2004 йил ташкил этилган бўлиб, 36 нафар партия аъзоларини бирлаштирган. Бошланғич партия ташкилоти раиси Мирсобит Одилов партиянинг 2017 йил 24 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловда фаол иштирокини таъминлаш борасидаги устувор вазифалар тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Шунингдек, йиғилишда O`zLiDeP Миробод туман Кенгашининг навбатдаги конференциясига делегатлар сайланди.

Таъкидлаш керак, Миробод туманида жами 137 та бошланғич партия ташкилоти фаолият олиб бормоқда. Уларда 5735 нафар маслакдошимиз жам бўлган. Барча қуйи бўғинларда жорий йилнинг 27 сентябридан 10 октябригача бўлган муддатда ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилди.

O`zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1428
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+