Гулсора Тангирова “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиби бўлди (фото)

17.06.2018, 19:37

Гулсора Тангирова “Ишбилармон аёл”  кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиби бўлди (фото)

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши  томонидан “Ишбилармон аёл”  кўрик-танловининг  вилоят  босқичи бўлиб ўтди.

Танловда иштирокчиларнинг инновацион лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишдаги фаоллиги, замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали янги иш ўринлари яратгани, экспортбоп ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришдаги фаоллиги каби жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.

Кўрик-танлов натижаларига кўра, Шўрчи туманидаги кўп тармоқли тадбиркор “Шўрчи Дон Омад” масъулияти чекланган жамият раҳбари Гулсора Тангированинг фаолияти юқори баҳоланиб биринчи ўринга лойиқ деб топилди.

– Замонавий кўрпа ёстиқлар, эркаклар, аёллар, болалар учун кийимлар ҳамда корхона-ташкилот ходимлари учун махсус ишчи кийимлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйганмиз, – деди танлов ғолиби. – Бугунги танлов иш фаолиятимни янада кенгайтиришга хизмат қилади. Тадбиркорлигимни янада ривожлантириб, мамлактимиз иқтисодиётининг ривожланишига ҳисса қўшишга ҳаракат қиламан.

Тадбир сўнгида танлов ғолибларига диплом ва эсдалик совғалар топширилди.

            Мурод ЭШНАЗАРОВ,

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1646
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Н.Рузиева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-06-18 17:37:39

"Ишбилармон аёл" кўрик танловининг ғолибларига Республика босқичида омад тилайман.


Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-06-18 17:36:26

"Ишбилармон аёл" кўрик танловида ғолиб бўлган ишбилармон, тадбиркор аёллардан Республика босқичида кўп янгиликларни кутиб қоламиз. Ўйлайманки танлов ғолиблари кийинги босқичга янада фаолиятини кенгайтирган ҳолда, пухта тайёргарлик билан иштирок этиб ҳаммани ҳайратини оширади.


Алламов Акбар2018-06-18 15:42:31

Юртимизда аёллар яратилаётган шароитдан унимли файдаланаётган Гулсора Тангировага ўхшаган тадбиркорларни қуллаб-қувватлаш партиямизнинг вазифасидир.


Д.Рахманова-УзЛиДеП Сурхондарё вилояти Кенгаши2018-06-18 14:43:17

Гулсара опага мазкур курик -танловнинг Республика боскичида юқори ўринларни эгаллаш насиб қилсин


Сергели тумани фаоли Ф.Лутфуллаева 2018-06-18 10:58:12

Гулсора Тангирова “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиби бўлганидан табриклаймиз. Г.Тангирова каби ишбилармон ва тадбиркор аёлларимиз сафи янада кенгайиб борсин.


Д.Абулов Халқ депутатлари O’zLiDeP Ҳазорасп туман Кенгаши депутатлик гурухи аъзоси2018-06-18 09:19:05

Замонавий кўрпа ёстиқлар, эркаклар, аёллар, болалар учун кийимлар ҳамда корхона-ташкилот ходимлари учун махсус ишчи кийимлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган тадбиркорни, бундай танлов иш фаолиятимни янада кенгайтиришга хизмат қилади.


Б.Қобилова O'zLiDeP Косон туман Кенгаши Аёллар Қаноти гуруҳи раҳбари2018-06-18 09:12:06

Кўрик-танлов аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, рағбатлантириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ҳамда аёлларнинг жамиятдаги фаоллигини янада ошириш юзасидан ишлаб чиқилганлиги, ҳудудларда хотин-қизлар ўртасида оилавий тадбиркорликни жадал ривожланишини рағбатлантириш, мамлакат иқтисодиётида хотин-қизлар иштирокидаги хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини ошириш, тадбиркорлик ривожида аёлларнинг иштирокини янада кучайтиришни қўллаб-қувватлаш жамиятда хотин-қизлар тадбиркорлигини сифат жиҳатдан ривожлантиришдаги илғор тажрибаларни оммалаштириш, хотин-қизлар тадбиркорлигининг касбий маҳорати ва билим даражасини ошириш учун зарурий шарт-шароит яратишга қаратилган.


Навоий вилояти Ч.Раджабов 2018-06-18 08:52:29

Гулсора Тангирова “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибининг республика босқичида ҳам биринчи ўринларни олишда омад тилаб қоламиз.


Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-06-18 06:50:53

Gulsora Tangirova ga Ko'rik tanlovning respublika bosqichida omadlar tilab qolamiz.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+