Илғор технологиялар – тараққиёт таянчи (ВИДЕО)

17.06.2018, 19:44

Илғор технологиялар –  тараққиёт таянчи (ВИДЕО)

Мамлакатимизда барча соҳаларда тизимли равишда амалга оширилаётган ислоҳотлар шиддат билан давом этяпти. Ўзбекистондаги улкан ўзгаришлар, хусусан, иқтисодиётимизда юз бераётган янгиланишлар хорижлик мутахассислар, олимлар диққат-эътиборини жалб қиляпти, улар ҳам ўз навбатида мазкур ислоҳотларга хайрихоҳ эканликларини билдиряптилар. Ана шундай ижобий муносабат O‘zLiDeP ҳамда Банк-молия академияси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги халқаро анжуманда баён этилган фикр-мулоҳазаларда ҳам ўз ифодасини топди.  

Сеан ШИН, Намсеул университетининг халқаро таълим бўлими декани, халқаро илмий алоқалар бўйича вице-президенти:

— Корея Республикаси ўтган асрнинг 60-йилларида ҳам жуда қолоқ давлатлар сирасига кирарди. Кейинроқ биз бамисоли тезюрар поездга чиқдик ва жуда жадал одимладик. Ғарб тажрибасини ўргандик, ўзлаштирдик, оптималлаштириб, ўзимизга татбиқ этдик. Аммо мени ўйлантирадиган жиҳати, кореяликлар ўз миллий қадриятларини ривожланишнинг тезюрар поездига чиққан маҳали қолдириб кетган. Истагим шуки, Ўзбекистон ўз иқтисодий йўлини, аввало, миллий қадриятларини сақлаган ҳолда танлайди, ривожлантиради, ривожланган давлатлар тажрибасидан ўрганиб, ўз моделини яратади. Бунда, шубҳасиз, банк тизимининг муҳим ўрни бор.

Бугун дунё тўртинчи саноат инқирозини бошидан кечирмоқда. Табиий ресурслар камайиб бормоқда. Олимлар инновацион ривожланиш йўлидан илдамлаётган давлатлар бу борада муҳим қадамни ташлаётганини таъкидлашмоқда.

Жаҳонда шундай банклар ҳам борки, ҳудудий филиаллари, йирик савдо мажмуалари, ҳатто бинолари ҳам мавжуд эмас. Лекин ҳисоб рақамида жуда кўп миқдорда маблағи бор. Улар барча хизматларни замонавий технологиялар орқали бажаришади, олди-сотди шартномалари, пул ўтказиш, кредитлар ажратиш... Бу масофавий банк хизмати дунё бозорида корпорациянинг мавқеи­ни кўтарган. Ўйлайманки, шундай технологияларни Ўзбекистон шароитида ҳам қўллаш лозим.

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1124
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Олтинсой туман Кенгаши ижрочи котиби Ш.Худайқулова2018-06-18 16:27:24

Мамлакатимизда барча соҳаларда ислоҳотлар шиддат билан давом этяпти. Ўзбекистондаги улкан ўзгаришлар, хусусан, иқтисодиётимизда юз бераётган янгиланишлар хорижлик мутахассислар эътибор қаратмоқда.


Навоий вилояти А.Холиқов 2018-06-18 12:31:51

Бизда ҳам банк тизимида жуда катта ўзгаришлар бўлмоқда. Яқин келажакда ривожланган давлатлар банк тизими билан бемалол рақобатлашади.


Тохир Назаров2018-06-18 11:32:12

Мамлакатимизда бежизга 2018 йил Фаол тадбиркорлик ва инновацион ғоялар йили деб эълон қилинмаган. Зеро Президентимиз ҳам аҳоли ўртасида инновация муҳитини шакллантириш муҳим вазифа эканлигини айтиб, инновация бўлмас экан, ҳеч бир соҳада рақобат, ривожланиш бўлмаслини таъкидлаганлар. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган Инновация вазирлиги фаолиятининг ҳам асосий мақсади илғор хорижий тажриба, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар асосида иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва ижтимоий соҳани жадал инновацион ривожлантиришни таъминлашга қаратилган.


Тешабоев Акмалдин Бағдод туманиФибрадиагностика МЧЖ БПТ етакчиси2018-06-18 11:22:52

Мустақил Ўзбекистонимиз ўз иқтисодий йўлини, аввало, миллий қадриятларини сақлаган ҳолда танлайди, ривожлантиради, ривожланган давлатлар тажрибасидан ўрганиб, ўз моделини яратади.


O`zLiDeP Cурхондарё вилоят Кенгаши СТМ рахбари Гулмира Амирова2018-06-18 10:47:29

Мамлакатимизда амалга оширилаётган хар бир ислохат халқимизнинг қадрияти миллийлигини сақлаб қолган холда амалга ошириб келинмоқда. Шундай экан барча сохалларда амалга ошириб келинаётган ислохатлар миллийлиги билан хам ахамиятлидир.


Сергели тумани фаоли Мансуров Мираббос2018-06-18 10:46:16

Ўзбекистон ўз иқтисодий йўлини, аввало, миллий қадриятларни сақлаган ҳолда танлайди, ривожлантиради, ривожланган давлатлар тажрибасидан ўрганиб, ўз моделини яратади ва бу борада дунёнинг ривожланган, иқтисоди бақувват банклар билан ҳамкорлик қилади ва инновацион технологиялардан кенг фойдланади.


Чилонзор туман Кенгаши Сухова Светлана2018-06-18 10:37:17

Пожелание уважаемого Сеан Шина ,декана Намсеульского Университета,как нельзя лучше отражает проводимый курс стратегий развития нашей страны Президентом; прогресс и развитие экономических достижений,при соблюдении сохранения национальных традиций и обычаев Республики Узбекистан.


O'zLiDeP Жиззах вилояти Янгиобод туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари Ш.Рахимов2018-06-18 10:15:26

Мамлакатимиз ўз иқтисодий йўлини, аввало, миллий қадриятларини сақлаган ҳолда , ривожланган давлатлар тажрибасидан ўрганиб, ўз моделини яратади. Бунда, албатта, банк тизимининг ўрни жуда каттадир.


Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ижрочи котиб2018-06-18 10:06:21

Ўзбекистон банклари ҳам замонавий технологияларни қўллаган ҳолда фаолиятини такомиллаштирса, иқтисодиётни ривожланишига эришиш мумкин.


Бобожонова Р. Шовот туман Кенгаши ижрочи котиби2018-06-18 09:53:59

Намсеул университетининг халқаро таълим бўлими декани, халқаро илмий алоқалар бўйича вице-президенти Сеан ШИН жанобларининг фикрлари тўғри, Мамлакатимиз ҳар бир соҳада жахон тажрибасига кўр-кўрона суянмасдан ўз миллийлигига таяниб, ўз ривожланиш моделларини танлаб келмоқда, Яқин келажакда мамлакатимиз ривожланишида кўплаб давлатларни ортда қолдириб, биринчилар қаторига чиқиб олишига ишонамиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+