“Амалий ёрдамимизни аямаймиз” (ВИДЕО)

17.06.2018, 19:53

“Амалий ёрдамимизни  аямаймиз” (ВИДЕО)

Мамлакатимизда барча соҳаларда тизимли равишда амалга оширилаётган ислоҳотлар шиддат билан давом этяпти. Ўзбекистондаги улкан ўзгаришлар, хусусан, иқтисодиётимизда юз бераётган янгиланишлар хорижлик мутахассислар, олимлар диққат-эътиборини жалб қиляпти, улар ҳам ўз навбатида мазкур ислоҳотларга хайрихоҳ эканликларини билдиряптилар. Ана шундай ижобий муносабат O‘zLiDeP ҳамда Банк-молия академияси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги халқаро анжуманда баён этилган фикр-мулоҳазаларда ҳам ўз ифодасини топди.  

Кристофер АЛЛАН, Буюк Британия ва Шимолий Ирландиянинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси:

— 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси муҳим ҳужжат бўлиб, Буюк Британия ушбу йўналишда Ўзбекистонни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, келажакда иқтисодий ва молиявий режалар учун жуда муҳим бўлган глобал INF стандартлари асосида маълумотлар сифати ва очиқлиги, шаффофлигини оширишни режалаштираётган мамлакатга инвестиция киритишни маъқул деб биламиз.

Ўзбекистоннинг капитал бозори ривожланиши жуда муҳим ва бу йўналишда ёрдам бериш ниятидамиз. Бугун Буюк Британиянинг бу юртга бўлган қизиқиши ортиб бораётганини ва инвесторлар бу ерда яратилган имкониятлар билан қизиқаётганини, маблағларини корхоналар, ўзбек банкларига инвестициялашни режалаштираётганини маълум қиламан.

Шу тобда Лондон дунёда молия хизматлари маркази сифатида етакчи мавқега эга бўлиб, 1 миллиард долларлик молиявий хизматларнинг аниқ экспорт даромадига эга. Буюк Британия Ўзбекистон иқтисодиётининг молиявий секторини ривожлантиришда маслаҳат ва амалий ёрдамини аямайди. Кўпгина молиявий институтлар аллақачон Ўзбекистонда, бошқалари эса шунга тараддуд кўрмоқда.

“XXI asr”

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1805
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Тошкент ш.ЁШЛИК ТШ Ёш либераллар клуби аъзоси 2018-06-23 00:13:23

Юртимизда олиб борилаётган сиёсатни бугун бутун дунё эътироф этмокда .Демак бу борадаги харакатлар стратегияси хозирги кунда узининг натижадарини бермокда .Етук давдатларнинг инвестициялар киритиши эртанги куннинг равнаки ва ривожланишини курсатади .


Турдиев Асадулло Термиз туман Кенгаши ижрочи котиби2018-06-18 19:10:44

Мустақил давлатимиз ривожланиш йўлида шиддат билан харакат қилаётган бир пайтда инвестиция киритишга ва иқтисодиётнинг янада юксалишига хаммамиз маьсул бўлишимиз керак деб ўйлайман.


Ботирали Турдиев Қамаши туман Кенгаши ижрочи котиби2018-06-18 17:36:00

Давлатимиз банкларини молиявий қўллаб-қувватлашга доир таклифлари учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Таклиф қилинаётган бу лойиҳалар ва уни амалга ошириш ватанимизда келажакда иқтисодий ва молиявий ислоҳотларни амалга оширишда, ишлаб чиқариш, халқаро инвестиция ва маблағларни жалб этишда муҳим роль ўйнаши шубҳасиз деб ўйлайман.Мустақил давлатимиз ривожланиш йўлида шиддат билан харакат қилаётган бир пайтда инвестиция киритишга ва иқтисодиётнинг янада юксалишига хаммамиз маьсул бўлишимиз керак деб ўйлайман.


Қашқадарё вилоят Сиёсий таълим маркази раҳбари О. Мовланов2018-06-18 15:53:11

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг ҳалқаро экспортлар томонидан ижобий баҳоланиши ҳамда юртимиз бўйлаб инвестицион жозибадорликни ошиб бориши янги иш ўринларини яратилиши ва иқтисодий барқарорликни таъминланишига ҳизмат қилишига ишонаман.


Исомов Акрам Жиззах вилоят Кенгаши2018-06-18 15:46:25

Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида иқтисодий алоқаларнинг ривожланиши жамиятимиз тараққиёти учун хизмат қилади.


М.Матякубов O’zLiDeP Хива туман Кенгаши раиси2018-06-18 14:32:41

Буюк Британия ва Шимолий Ирландиянинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Кристофер Алланнинг Буюк Британия тадбиркорларининг Ўзбекистонга инвестиция киритишни мақсад қилаётганлигини эшитиб, биз тадбиркорлар мамнун бўлдик.


Пулатов Шавкатжон Учкуприк туман Кенгаши "Халк банки"БПТ раиси2018-06-18 12:22:29

Ўзбекистоннинг капитал бозори ривожланиши , Буюк Британиянинг юртимизга бўлган қизиқиши ортиб бораётганини ва инвесторлар бу ерда яратилган имкониятлар билан қизиқаётганини, маблағларини корхоналар, ўзбек банкларига инвестициялашни режалаштираётгани бизни хайратга солди. Бу келажакда иқтисодий ва молиявий ислоҳотларни амалга оширишда муҳим рол ўйнаши шубхасиздир.


Йигиталиев Аброржон-Бағдод тумани Анварбек х/к БПТ етакчиси, туман Кенгаши депутати2018-06-18 11:29:52

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси муҳим ҳужжат бўлиб, у юртимиздаги фаровон хаётни белгилаб берган бир йўналишдир.


Чилонзор туман Кенгаши Сухова Светлана2018-06-18 10:42:50

Надеюсь,что встреча с представителями зарубежных стран,их предложения по внедрению инвестиционных программ в развитие экономики нашей страны,даст очень хорошие результаты.


Гулмира Амирова СТМ2018-06-18 10:39:35

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги халқаро анжуманда баён этилган фикр-мулоҳазалар жуда ахамиятлидир.Мамлакатимизда хорижлик инвесторларнинг қизиқиши тоборо ортаётганлиги бу бизда олиб борилаётган тўғри иқтисодий ислохатлар маҳсулидир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+