Тошкент шаҳрининг барча туманларида делегатларни сайлаш бўйича БПТ йиғилишлари ўтказилмоқда

10.10.2017, 18:10

Тошкент шаҳрининг барча туманларида делегатларни сайлаш бўйича БПТ йиғилишлари ўтказилмоқда

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгашининг қарорига мувофиқ шу кунларда партия туман (шаҳар) Кенгашларида БПТларнинг йиғилишлари ўтказилмоқда. Йиғилишларда партия туман Кенгашлари конференцияларига делегатларни сайлаш ҳамда халқ депутатлари Тошкент шаҳар туман Кенгашлари депутатлигига бўладиган сайлов кампаниясида партиямизнинг муносиб иштирокини таъминлаш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Тошкент шаҳрида илк бор жорий этилаётган мазкур сайлов юзасидан туман партия ташкилотларининг фаол иштирокида БПТ йиғилишлари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. Хусусан, O‘zLiDeP Шайхонтоҳур туман Кенгашидаги БПТ йиғилишлари ҳам самарали ташкил этилмоқда. Тумандаги “Тошиссиққуввати” Давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида ўтказилган БПТ йиғилишида ҳам халқ депутатлари Тошкент шаҳар туман Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.

– Мазкур сайловлар партиямиз ҳаётидаги ниҳоятда муҳим сиёсий синовлардан бири ҳисобланади, – дейди БПТ раиси Нигматова Фотима – Шунинг учун ушбу муҳим сиёсий жараёнда O‘zLiDePнинг барча бўғинларидаги фаоллар, шунингдек, электорат вакиллари жуда фаол қатнашишлари керак. Зеро, сайловлар сиёсий партиянинг жамиятдаги нуфузи ва ўрнини намоён этади.

Йиғилишда партия туман Кенгаши конференциясига 2 нафар вакил сайланди.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1339
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Тошонов Яздон Каттақўрғон туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари аппарат раҳбари.2019-01-28 08:30:58

Ўзбекистон-Ҳиндистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик алоқаларининг йилдан-йилга ривожланиши иккала давлат учун ҳам манфаатли бўлиб бунинг натижасида бир қанча иқтисодий соҳалар бўйинча катта ютуқларга эришиш мумкин.Шу жумладан туризм савдо - сотиқ ва инвестициялар каби.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+