O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” Бобур Бўрановга ногиронлик аравачаси топширди

18.06.2018, 17:51

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” Бобур Бўрановга  ногиронлик аравачаси топширди

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” фаоллари Яккасарой тумани “Бобур” маҳалласида яшовчи биринчи гуруҳ ногирони Бобур Бўрановга ногиронлик аравачасини совға қилди.

– Бобуржоннинг имконияти чеклангани сабабли жисмонан соғлом кишилар каби ҳаракатлана олмайди, – дейди унинг онаси Иқболой Бўронова. – Оила аъзоларимиз билан унга қўлимиздан келганча ғамхўрлик қиляпмиз. Аммо янги ногиронлик аравачасини сотиб олишга моддий имкониятимиз етмаганди. Ҳайит байрами арафасида O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” томонидан ногиронлик аравачаси совға қилинди, бунинг учун уларга раҳмат айтамиз.

Таъкидлаш керак, партиянинг “Аёллар қаноти” узоқ йиллардан буён ногиронлари бор оилаларга кўмаклашиб келмоқда. Бу эса имконияти чекланган юртдошларимизнинг кўнглини кўтариб, ҳаётга бўлган қизиқишини ошираётир.

Муроджон ЎРИНОВ,

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот котиби 

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    304
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

А.Диллаева O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши фаоли.2018-06-19 16:18:13

Имконияти чеклангани фуқароларга ёрдам қўлини очиш керак. Бу эса имконияти чекланган юртдошларимизнинг кўнглини кўтариб, ҳаётга бўлган қизиқишини оширади. "Аёллар қаноти" томонидан ташкил этилган ҳайрия тадбири ҳар бир либерал партия аъзоларини ҳайрли ишга чорлайди деб умид қиламан.


Навоий вилояти Ч.Раджабов 2018-06-18 18:04:21

Имконияти чеклангани фуқароларга ёрдам қўлини очиш керак. Бу эса имконияти чекланган юртдошларимизнинг кўнглини кўтариб, ҳаётга бўлган қизиқишини оширади.


М.Ахмадалиева Қува тумани Кенгаши "аёллар масалалари бўйича" раис ўринбосари, Туман Кенгаши депутати 2018-06-18 18:02:36

Вайрон кўнгилларни шод этиш ҳайрли ишлардандир Тошкент шаҳар кенгаши "Аёллар қаноти" томонидан ташкил этилган ҳайрия тадбири ҳар бир либерал партия аъзоларини ҳайрли ишга чорлайди деб умид қиламан.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+