Урганчлик депутатлар “Келажак депутатлари” билан учрашди

18.06.2018, 17:57

Урганчлик депутатлар  “Келажак депутатлари” билан учрашди

ТАТУ Урганч филиали қошидаги 1-сон академик лицейида “Келажак депутатлари” лойиҳаси доирасида “Депутат ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олганлар Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”, “Сиёсий партиялар тўғрисида” ҳамда “Халқ депуталари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Қонунлари ижроси юзасидан ҳудудда амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтдилар.

–Бугунги кун ёшлари мамлакатимизни равнақ топтиришнинг ҳаракатлантирувчи кучидир, – дейди Халқ депутатлари Уранч шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Қ.Кенжаев. – Зеро, интеллектуал салоҳияти юқори, дунёқараши кенг, мустақил фикрлайдиган авлодни вояга етказиш ва тарбиялаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Партиямизнинг энг асосий мақсадларидан бири ҳам ҳар томонлама соғлом ёшларни тарбиялаш, уларни билимли бўлиши, ўз тадбиркорлигини бошлаши ва ҳаётда ўз ўринларига эга бўлишини таъминлашдан иборат. 

Тадбир давомида “Ёшлар қаноти” томонидан ижтимоий тармоқларда ташкил этилган “Келажак депутатлари”, “Ёш тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш гуруҳи” фаолияти ҳақида маълумот берилди. 

Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутасаддилар томонидан атрофлича жавоб олдилар.

Дониёр ЖУМАНИЯЗОВ,

O‘zLiDeP  Урганч шаҳар Кенгаши

аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1441
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

З.Жуманиязов - O’zLiDeP Хива туман Кенгаши раисининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари2018-06-19 14:36:24

Ёшларимизни ҳозирдан тарбиялаб бориш зарур. Жумладан эртанги кун кадрларини депутатлар билан учрашувини ташкил қилиш орқали, уларда маъсулият ҳиссини, дунёқарашини шакллантириш, уларни ўз мустақил фикрига эга бўлишига эришамиз.


O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши Қўчқоров Беҳзод Исомиддинович2018-06-18 19:13:37

Инсониятнинг энг беқарор даврлари бу умумтаълим мактаби ёки лицей ва ўрта-махсус касб-ҳунар коллежларининг тугалланиши билан боғлиқ жараёнларда содир бўлади.Кимдан қандай ахборотни эшитса ёки кўрса амалда ўша воқейликни такрорлашни, амалда қўлашга мойиллиги кучли бўлади. Юқорида келтириб ўтилган тадбирларни янада купроқ қизиқарли ва ҳаётий қилиб ўтказилиши ёшларнинг онгида ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбияланишига қолаверса сиёсий нуқтаи назардан ўзларининг шахсий фикр ва ёндошувларининг вужудга келишига замин яратади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+