“Келажагимни O‘zLiDeP билан боғладим”, дейишмоқда самарқандлик талабалар (ВИДЕО)

18.06.2018, 18:04

“Келажагимни O‘zLiDeP билан боғладим”,  дейишмоқда самарқандлик талабалар (ВИДЕО)

Бугун мамлакатимиз аҳолисининг 64 фоизини ёшлар ташкил этмоқда. Демак, юртимизда катта куч улғаймоқда. Шу боис эртамиз эгаларини етук ва малакали кадрлар этиб тарбиялаш O‘zLiDePнинг устувор вазифасига айланган.

O‘zLiDeP томонидан “Янги авлод кадрлари” лойиҳасининг ишлаб чиқилишидан кўзланган мақсад ҳам, мамлакатимизнинг нуфузли олий таълим муассасалари талабаларини сиёсий жараёнларга кенг жалб этиш, партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига тавсия этиш учун фаол ёш мутахассисларни аниқлаш, ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнига кенг жалб этишдан иборат.

Самарқанд Давлат университетида O‘zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбирда айни шу жиҳатлар алоҳида эътироф этилди.

–Сиёсий партиялар ўртасида рақобат кучайиб бораётган бир пайтда, фаол ва ташаббускор кадрларга бўлган эҳтиёж тобора ортиб боряпти, – дейди Ж.Хўжамқулов. – Шу боис лойиҳа доирасида партиянинг марказий, ҳудудий Кенгашларига ишга қабул қилишда катта тажрибага эга бўлган кадрлар ва фидойи, ватанпарвар ёшларни ишга жалб этишга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз.

–Тадбир давомида партиялар фаолияти ҳақида кенг тушунчага эга бўлдим, – дейди Самарқанд Давлат университети талабаси Алишер Жўрақулов. – Келажакда депутат бўлмоқчиман. Мен ўз келажагимни O‘zLiDeP билан боғлашга қарор қилдим. Шу сабаб партияга аъзо бўлдим ва кадрлар захирасига олиндим.  

Тадбир сўнггида 20 нафарга яқин  талаба-ёшлар  партиянинг истиқболли ёш кадрлар захирасига олинди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1228
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Зебинисо Сапарова Давлат қизи2018-06-19 10:37:36

“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида ташкил этилаётган бу каби тадбирлар сабаб, келажагимиз эгалари бўлган ёшларимиз ҳисобига сафимиз иқтидорли ва истеъдодли ёшлар билан кенгаймоқда. Ёш кадрларни малакали кадрлар сифатида етишишига партиямиз ҳам бевосита ўзининг муносиб хиссасини қўшмоқда.


O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши Қўчқоров Беҳзод Исомиддинович2018-06-18 18:26:10

Пухта ўйланган ва айни давр талабига мос тарзда ўтказилган бундай долзарб тадбирларни нафақат Самарқандда балки юртимизнинг ҳар бир ҳудудларида муносиб равишда ўтказилишини таъминлаб берадиган бўлсак, ўзларининг иннавицион ғоя ва креатив лойиҳалари билан мамлакатимиз равнақига ўзларининг хиссаларини қўшишга тайёр турган юзлаб ёшларни жамланишига ҳамда истиқболли режаларини амалга ошишида елкадош бўлган бўлар эдик.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+