Ислом Каримов мебель ишлаб чиқариш корхонасини ишга туширмоқчи

19.06.2018, 17:45

Ислом Каримов мебель ишлаб чиқариш корхонасини ишга туширмоқчи

Мамлакатимиз иқтисодиёти ривожида хусусий секторнинг тутган ўрни муҳим аҳамият касб этади. Шу боис юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, чекка ҳудудларда ҳам ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

O‘zLiDeP Янгиқўрғон туман Кенгаши томонидан “Қутлуғтол” маҳалласида “Аҳоли, айниқса, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш O‘zLiDePнинг долзарб вазифалардан биридир” мавзусида ўтказилган давра суҳбати айни шу мавзуга бағишланди.

–Маҳаллада кичик тадбиркорлик шахобчалари кўп, аммо ишлаб чиқариш корхоналари деярли йўқ, – дейди “Қутлуғтол бунёдкорлари савдо сервис” корхонаси раҳбари Ислом Каримов. – Шу боис маҳалла ҳудудида ёғочдан мебел ишлаб чиқариш корхонаси қуриш ҳаракатидамиз. Шу билан бирга корхонамизда ишлаб чиқариш тармоғини йўлга қўйиб, 20 та янги иш ўрин яратмоқчимиз. Мақсадимиз маҳалладаги уюшмаган ёшларни шу корхонага жалб этиш.

Таъкидлаш керак, бугунги кунда 2700 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган мазкур маҳаллада 2 та таълим муассасаси, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш нуқталари фаолият юритмоқда. Лекин каттароқ миқёсдаги ишлаб чиқариш цехи ёки корхонаси барпо этиш бугунги кун зарурати. Агар “Қутлуғтол бунёдкорлари савдо сервис” корхонасининг мебелчилик тармоғи ишга тушса, маҳалла ёшларини иш билан таъминлаш имконияти янада кенгаяди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

 матубот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    151
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Олим Норжигитов, Жиззах вилояти 2018-06-27 14:28:29

Мана шундай шижоатли ёш тадбиркорлар сони ортиб бораверсин. Партиямиз бундай ёш тадбиркорларни доимо қўллаб-қувватлайди.


М.Умаров O‘zLiDeP Навоий вилоят Кармана туман аппарат раҳбари2018-06-20 13:05:46

Мана шундай тадбиркорларимиз кўпаяверсин ишларига омад


Навоий вилояти Ч.Раджабов2018-06-20 08:50:35

Юртимизда “Қутлуғтол бунёдкорлари савдо сервис” корхонаси раҳбари каби аҳолини иш билан бандлигини таъминлашга ҳаракат қилаётган тадбиркорларимиз сафи янада кўпайсин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+