Самарқандлик депутатларимиз шифокорларнинг муомала маданиятини муҳокама этишди

20.06.2018, 09:48

Самарқандлик депутатларимиз шифокорларнинг муомала маданиятини муҳокама этишди

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари Н.Мирзаеванинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, Самарқанд шаҳридаги аҳолига тез тиббий ёрдам учун жами 31 та бригада хизмат кўрсатмоқда, шундан 11 таси “Hyundai” русумли автомашиналардир. Жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида Самарқанд шаҳар оилавий поликлиникаларидаги тез ёрдам шохобчаларига 10 348 та чақириқ бўлган, шундан 4 222 таси сурункали касалликлар билан боғлиқ чақириқлардир.

– Давлатимиз раҳбарининг қарори ижросини таъминлаш мақсадида аҳоли 152 турдаги дори-дармон ва тиббий буюмлар билан таъминланмоқда, – дейди Н.Мирзаева. – Бундан ташқари, жорий йилнинг биринчи чораги давомида жами 39 ногиронга ногиронлик аравачаси берилди.

Йиғилишда депутатлар айрим тиббий муассасалардаги шифокорларнинг беморларга эътиборсизлиги ва қўпол муомаласи аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётганини таъкидладилар. Шаҳар тиббиёт бирлашмасига мазкур масала юзасидан назорат ўрнатиш вазифаси юкланди.

Йиғилишда билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2492
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Зухра Хайдарова2018-06-22 11:24:23

Тиббиет ходимларининг. Муомила маданияти хозирги кундаги долзар вазифалардан бири деб уйлеман. Тиббиет ходимларининг муомиласи хамма жойларда хам яхши эмас. Бу масалада Яна урганишларни давом эттириш керак.

Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-06-20 22:34:20

Shifokorlarning muomila madaniyati,ularning bemor bilan uchrashgandagi eng birinchi muolijasi bulib hisoblanadi.Lekin ming afsuski ayrim tibbiyot xodimlarimizning muomilasidan sog' odam ham kasal bo'ladi.Deputatlik guruhi eshituviga ham bu masalaning chiqarishi uning muhimligini kursatib turibdi.Barcha toifadagi tibbiyot xodimlari malakasi oshirilganda muomila madaniyatidan ham mashg'ulotlar o'tkarilishi maqsadga muofiq bo'lar edi.

Навоий вилоят Кенгаши Қўчқоров Беҳзод Исомиддинович2018-06-20 12:22:40

Самарқанд шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи айни долзарб бўлган масала юзасидан ушбу соҳа эгалари билан ўтказган йиғилишлари ўйлайманки натижадорлиги юқори бўлади.Нажот истаб борган хар бир оддий инсонга биринчи навбатда самиймийлик ва хушмуомалалик керак. Ушбу соҳа вакиллари ўртасида кўпроқ таъсирчан тарзда давра суҳбатлари ва йиғилишлари олиб борилса ўйлайманки ҳамшира ва шифокорларимизнинг тилларидан ширин сўз ва юзларида самимийлик доимо уфуриб туради.

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+