O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида фаолият бошлаганларга кўмакдош

04.10.2017, 18:18

O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида фаолият бошлаганларга кўмакдош

Томорқадан унумли фойдаланган одам фаровон турмуш кечиради. Буни томорқасини гуллатиб қўйган хонадон соҳиблари ҳаёти мисолида ҳам кўриш мумкин. Улар яхшигина  даромад топиб, оиласи фаровонлиги таъминлаяпти, бозорларимизнинг тўкин-сочинлигига ҳисса қўшяпти.

Шу боис партиямиз “O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида фаолият бошлаганларга кўмакдош” лойиҳасини ишлаб чиқди. Лойиҳа  доирасида минглаб ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесларини йўлга қўйишга кўмаклашилмоқда.

Биргина мисол: лойиҳа доирасида O‘zLiDeP Касби туман фаоллари томонидан аҳоли ўртасида томорқадан унумли фойдаланишга бағишланган тарғибот тадбирлари натижасида 150 га яқин оила ўз бизнесини йўлга қўйди. Муғлон қишлоғида яшовчи Абдураҳмон Худойбердиев ана шундай тадбиркорлардан бири. У ўз хонадонида иссиқхона ташкил этиб, лимон, сабзавот, гул етиштириш билан шуғулланиб келмоқда. Эътиборлиси, тадбиркор ўз томорқасидан ҳар йили 20 миллион сўмдан ортиқ даромад оляпти.

– Агар барчамиз томорқанинг ҳар бир қарич ердан самарали фойдалансак, рўзғор учун полиз ва сабзавот маҳсулотларини сотиб олишга ҳожат қолмайди, –  дейди А.Худойбердиев. – Томорқадан унумли фойдаланишнинг яна бир фойдали жиҳати, оилангизнинг ҳар бир аъзоси фойдали меҳнат билан банд бўлади.  

Ҳа, бугун касбиликларнинг бу борадаги тажрибасига ҳавасингиз келади. Демак, партия фаоллари томонидан аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш борасида жойларда олиб борилаётган амалий ишлар ўз натижасини бераётир.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1410
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+