O‘zLiDeP тадбиркорликни бошлаганларга кўмакдош бўлмоқда

03.10.2017, 18:20

O‘zLiDeP тадбиркорликни бошлаганларга кўмакдош бўлмоқда

O‘zLiDeP Узун тумани Кенгаши “O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида фаолият бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида “Сурхон Замини Неъматлари" агрофирмаси мутахассислари билан ҳамкорликда тумандаги ёш тадбиркорларга узумчиликни ривожлантириш буйича тавсиялар беришди. Учрашувда узумчиликни ривожлантириш бўйича учраётган муаммоларга “Сурхон замини нематлари” агрофирмаси ҳузуридаги қуйи бўғин етакчиси Абдураҳмон Ўлжаев томонидан тўлиқ тушунтиришлар берилди.

– Узум токларини совуқдан асраш, бозоргир узум навлари ва токка тегадиган касалликларни олдини олиш бўйича тушган саволлар аҳолининг узумчиликка қизиқиши юқори эканидан далолат беради, – дейди А. Ўлжаев. – Ишонамизки, яқин орада мазкур ҳудудда узумчилик билан шуғулланувчи хўжаликлар сафи янада кенгаяди.      

Тадбир сўнгида иштирокчиларга энг яхши узум навларидан кўчат беришга келишиб олинди.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1596
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+