Президентимиз тавсиялари эртамизга бўлган ишончни янада мустаҳкамлади

20.06.2018, 10:15

Президентимиз тавсиялари эртамизга  бўлган ишончни янада мустаҳкамлади

Давлатимиз раҳбарининг жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш ва халқ билан мулоқот қилиш мақсадида вилоятимизга ташрифи ютуқлар билан бирга мавжуд камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш зарурлигини ҳам кўрсатиб берди. Қувонарлиси, бу ташриф барча фарғоналиклар қалбида бугунидан шукроналик, эртанги кунга ишонч туйғуларини янада мустаҳкамлади.

Таъкидлаш  жоиз, Президентимиз 2017 йил 22-23 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи чоғида қурилиш-бунёдкорлик ишларини кенг кўламда давом эттириш, туризм, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини жадал ривожлантириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароити яратиш юзасидан тегишли топшириқлар берган эди. Ўтган давр мобайнида мазкур топшириқлар ижроси доирасида вилоятда кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Янги саноат корхоналари, тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажми ошди. Замонавий уй-жойлар, инфратузилма объектлари бунёд этилди. Шу боис юртбошимиз бу галги   ташрифи давомида мазкур топшириқлар ижроси билан танишиш баробарида  янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этиш, аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича мутасаддиларга зарур кўрсатмалар берди.

Давлатимиз раҳбари дастлаб Қува туманида янги барпо этилган “Фарғона анорчилик” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги агрофирма билан танишди.  Айтиш жоиз, умумий майдони 300 гектардан ошиқ мазкур агрофирманинг 289 гектарига 15 га яқин навли 272 минг тупдан зиёд анор кўчати экилиб, парваришланмоқда. Эътиборли жиҳати, ушбу агрофирмада 500га яқин кишининг бандлиги таъминланган. 2025 йилгача анорзор майдонини 2 минг гектарга етказиш режалаштирилган. Анорзор тўлиқ ҳосилга киргач, йилига 10 минг тонна маҳсулот етиштирилади. Ташриф чоғида юртбошимиз анор етиштириш, уни сақлаш ва қайта ишлаш, тайёр маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича зарур кўрсатмалар, тавсиялар берди.

Шундан сўнг, давлатимиз раҳбари Олтиариқ туманидаги “Исмоил Нозим обод” фермер хўжалиги даласида вилоят деҳқон ва фермерлари билан учрашди. Қизғин мулоқотлар чоғида юртбошимиз ғалла ўрими, ғўзалар ҳолатини кўздан кечириш баробарида ғалла ҳосилини йиғиб олиш, ғўзадан кафолатланган ҳосил етиштириш ва такрорий экинлар экиш ўта муҳим эканини таъкидладилар. Иқлим ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, сувдан оқилона фойдаланиш, серҳосил экинларни етиштириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб бердилар.

Тўғриси, Президентимизнинг вилоятимизга ташрифи давомида ҳеч бир масала эътибордан четда қолмади. Қишлоқ хўжалиги, таълим, маданият, спорт, қўйингки, барча соҳаларни янада ривожлантириш, жойларда учраётган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш зарурлигини таъкидладилар.  

Таъкидлаш керак, икки кунлик ташриф чоғида берилган топшириқлар барча соҳа вакиллари қатори партиямиз аъзолари зиммасига ҳам катта масъулият юклайди. Шу боис белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, тадбиркорлик ва фермерлик фаолиятини янада ривожлантириш, энг асосийси, аҳолини ҳаётдан рози қилиш бўйича истиқболли вазифаларни белгилаб олдик. Зотан, юртбошимизнинг бу тавсиялари бошлаган ишимизнинг эртаси порлоқ эканига ишончимизни янада мустаҳкамлади.

Р.КАМОЛОВ,

 O‘zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши раиси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2003
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Носирова Шоира Кармана туман Кенгаши депутати2018-06-25 06:09:50

Юртбошимизни вилоятларга ташрифи ҳар бир жойда инновацион ғояларни ривожланишига замин яратмоқда. Халқимизни турмуш фаровонлиги яхшиланмоқда. Чекка ҳудуларимизда ҳам ривожланиш олдинга чиқиб олди.


Тошкент Ёшлик т.ш. Кенгаши аппарат рахбари Н.Закирова2018-06-23 00:07:12

Юртбошимиз ташаббуслари билан Обод кишлок лоихаси жойларда кенг таргибот этилиб Обод куча Намунали махалла лоихалари кенг жамоатчилик билан биргаликда амалга оширилаяпти.Бу борада купгина кучаларимиз ва махаллалар тартибга келтирилиб хозирда катта ишлар амалга оширилмокда.Бу лоихада шахар туман депутатларининг мехнатлари катта булмокда.Уйлаймизки агар хар биримиз уз ишимизга маъсулият билан ёндошсак келажакда Юртимиз обод улкага айланади.


Н.Турсунова O‘zLiDeP Ўзбекистон тумани Кенгаши ижрочи котиби2018-06-21 11:56:28

Президентимизнинг Фарғона вилоятига ташрифи барча соҳа вакилларини, шу билан бирга ахолини қувонтирди. Чунки Юртбошимизнинг олиб бораётган ислохатларини замири мана шу ахолининг янада яхши яшаша, тинчлик ва осойишталигини сақлаш учундир. Биз бундан жуда хурсандмиз ва Президентимизнинг олиб бораётган сиёсатларини қўллаб-қувватлаймиз.


Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-06-20 23:13:15

Prezidentimizning Viloyatlarga tashriflari davomida juda ko'p muammolar o'z echimini topmoqda va ishlar ozining ijobiy samaralarini bermoqda.Xalqning turmush tarzi yanada yaxshilanib shahar va qishloqlarimiz obodonlashtirilmoqda.


Олтинсой туман Кенгаши ижрочи котиби Ш.Худайқулова2018-06-20 15:46:48

Президентимизнинг қилаётган улкан ишлари мамлакатимиз равнақи учун хизмат қилмоқда.


М.Абдиримов ЎзЛиДеП Ҳазорасп туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари - аппарат рахбари2018-06-20 13:51:16

Давлатимиз раҳбарининг жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш ва халқ билан мулоқот қилиш мақсадида вилоятларимизга ташрифлари давомида ютуқлар билан бирга мавжуд камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш зарурлигини ҳам кўрсатиб бердилар. Юртбошимизнинг бу тавсиялари бошлаган ишларнинг эртаси порлоқ эканини билдиради.


М.Умаров O‘zLiDeP Навоий вилоят Кармана туман аппарат раҳбари2018-06-20 13:14:45

Анорни миллий брендга айлантириш учун киладиган ишларида омад тилаб қоламиз фарғоналик деҳқон фермерларимизга


Соибжон Толипов2018-06-20 11:18:14

Давлат раҳбарининг 2016 йил 11 ноябрдаги «2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп қаватли уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ вилоятда барпо этилиб фойдаланишга топширилган кўп қаватли уйларда оилалар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Бунинг учун муҳтарам Президентимизга миннатдорчилик билдирамиз.


З.Рахмонова Қува туман Кенгаши раис ўринбосари, аппарат рахбари 2018-06-20 11:16:56

Қува туманида ташкил этилган "Фарғона анорчилик" маъсулият чекланган жамияти Қува анорини бутун дунега танитади шу билан биргаликда республикамиз иқтисодиётига катта ҳисса қўшади анорни 1000 дардга даво дейилади биз қуваликлар анорни 1001 бир дардга даво деймиз.


У.Боймуродов O‘zLiDeP Косон туман Кенгаши аппарат рахбари2018-06-20 10:44:51

Президентимизнинг вилоятларга ташрифи давомида ҳеч бир масала эътибордан четда қолмади. Қишлоқ хўжалиги, таълим, маданият, спорт, туризм, саноат, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини жадал ривожлантирилмоқда. Ахоли турмуш шароити яхшиланмоқда. Энг асосийси, аҳолини ҳаётдан рози қилиш бўйича истиқболли вазифаларни белгилаб бермоқдалар.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+