Авазбек Пайғамов туркиялик ҳамкорлар билан тезкор бино қуриш лойиҳаси устида ишлаяпти

20.06.2018, 16:43

Авазбек Пайғамов туркиялик ҳамкорлар билан тезкор бино қуриш лойиҳаси устида ишлаяпти

Авазбек Пайғамов “Artystieel” МЧЖ раҳбари. Кўп йиллардан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган тадбиркор ҳар доим янгилик яратиш, янги-янги лойиҳалар устида ишлашни хуш кўради.  Яқинда у Туркия давлати тадбиркорлари билан ҳамкорликда катта лойиҳага қўл урди.   

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгашида Туркиядан ташриф буюрган тадбиркорлар, партия вилоят Кенгаши ходимлари, тадбиркор ва ишбилармонлар иштирокида бўлиб ўтган учрашувда ана шу лойиҳа атрофлича муҳокама қилинди.   

Қайд этилганидек, қиймати 1 миллион долларни ташкил этган мазкур лойиҳа давлат бюджетига катта фойда келтириши кўзда тутилмоқда. Кўзда тутилаётган лойиҳанинг мақсади металлоконструкциядан қисқа муддатлар ичида замонавий ва сифатли бино иншоотларини қуришдан иборатдир.

–Агар лойиҳа тўла қувват билан ишга туширилса, 100 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади, – дейди лойиҳа муаллифи Авазбек Пайғамов. – Эътиборлиси, лойиҳа доирасида давлат шерикчилиги ҳисобидан ажратилган кредитлар мактабгача таълим муассасаларини қуришга йўналтирилади. Янгича инвестицион технологиялардан фойдаланган ҳолда икки ой муддатда замонавий мактабгача таълим муассасалари қуриб берилиши мумкин.

      O‘zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2556
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Н.Ботиров O'zLiDeP Сух туман Кенгаши апарат рахбари 2018-06-28 15:31:26

Шунака тадбиркорларни купрок партиямизга жалб килишимиз керак ва уларга катта лойихаларни ишлаб чикишларида биз партия вакилари йордам беришимиз керак ана шунда партия позитцияси яккол намойон булади.


O`zLiDeP Томди туман бўлими аппарат рахбари М.Абдазимов2018-06-21 16:25:22

Авазбек Пайгамов каби тадбиркорларнинг купайиши давлат бюджетига катта фойда келтирадигани аник


Жўраев Маъруфжон Расулович Ўзбекистон тумани "Ягона Дарча" Маркази БПт раси2018-06-21 11:38:37

Ёш тадбиркоримизнинг шижоати бизларни қувонтирди. Бу олиб бораётган лойихалари амалга ошса вилоятимиз, балки Ўзбекистон тумани ахолисига анча қулайликлар туғдиради. Чунки туманимизда ишсизлар сони камаяди ва иқтисодиётимизда анча ўсиш бўлади. Мен бу ёш тадбиркоримизнинг олиб бораётган тадбиркорлигига улкан зафарлар тилайман.


Жўраев Маъруфжон Расулович Ўзбекистон тумани "Ягона Дарча" Маркази БПт раси2018-06-21 11:38:36

Ёш тадбиркоримизнинг шижоати бизларни қувонтирди. Бу олиб бораётган лойихалари амалга ошса вилоятимиз, балки Ўзбекистон тумани ахолисига анча қулайликлар туғдиради. Чунки туманимизда ишсизлар сони камаяди ва иқтисодиётимизда анча ўсиш бўлади. Мен бу ёш тадбиркоримизнинг олиб бораётган тадбиркорлигига улкан зафарлар тилайман.


Муродов Жахонгир Жумабоевич Ўзбекистон тумани Ўрта қишлоқ МФЙ БПТ раиси2018-06-21 11:31:20

Авазбек Пайғамовнинг бу лойихаси амалга ошса, 100 нафар ишсизлар сони камаяди, бу эса 100 та оиланинг тинчлик хотиржамлик қулифидир. Бу каби ёш тадбиркоримизнинг олиб бораётган сайи харакатини қўллаб-қувватлаш ва бошқа тадбиркорлар ҳам ўрнак олишимиз даркор деп хисоблайман.


Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-06-20 19:15:46

Loyihaning ishga tushirilishi ayniqsa ishsizlar sonining kamayishiga sabab bo'ladi.


Сарвар Бекмуродов Депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлим мудири2018-06-20 18:25:12

Бунақа лойиҳаларни барча худудларида оммалаштириш керак.


O’zLiDeP Хива туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари Ш.Атажанов2018-06-20 17:08:32

“Artystieel” МЧЖ раҳбари Авазбек Пайғамовнинг ташаббуси билан яратилаётган шу каби лойиҳаларни Республикамизнинг барча худудларида оммалаштириш зарур деб хисоблайман.


Толипов Элёржон Риштон тумани БПТ раиси2018-06-20 16:53:42

Ёш депутатнинг, изланувчан тадбиркорнинг бу каби саъйи харакатлари тахсинга сазовор. Ҳар бир туманда Ававзбек Пайғамов каби шижоатли ватанпарвар ва ташаббускор тадбиркорлар кўпяверсин. Энг қувонарлиси ўша худудда яна 120 нафар коллеж битирувчилари иш билан таъминланади. Лойиханинг камхаржликка ва вақтни тежашга қиладиган хизмати эса вилоятимиз учун яна бир янгилик десак хато бўлмайди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+