Депутат кўмагида “Хумо” боғчаси олдидаги йўлларда йўл белгилари ўрнатилди

20.06.2018, 16:47

Депутат кўмагида “Хумо” боғчаси  олдидаги йўлларда йўл белгилари ўрнатилди

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ва Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари билан ҳамкорликда “Хумо” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ташкил этилди.  

Сайёр қабулда сўз олган Ш.Тоирова 20-сонли “Ғунча” мактабгача таълим муассасаси олдидаги йўлда ҳаракат хавфсизлиги бўйича йўл белгилари мавжуд эмаслигини айтиб, тегишли йўл белгиларини ўрнатишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Мазкур мурожаат Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Бахтиёр Раҳмонов томонидан назоратга олинди. Депутат шаҳар ИИБ ЙҲХБ бўлимига депутатлик сўрови юборди. Ушбу сўровга асосан, масала жойида ўрганилиб, боғча олдидаги йўлларда йўл белгилари ўрнатилди.

Cайёр қабулда шунингдек, ҳудуд аҳлини қийнаб келаётган кўплаб муаммолар жойида ўрганилди ва уларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ҳал этилди. Ҳал этилмаган мурожаатлар Халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан назоратга олинди.

Ч.РАДЖАБОВ,

O‘zLiDeP Навоий вилоят

Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1869
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш булими мудири Т.Абдуллаев2018-06-22 11:54:33

Жуда яхши ва керакли тадбир амалга оширилган. Булар билан биргаликда ДАН ходимлари билан ҳамкорликда йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича тадбирлар ташкил этилса, янада самарали бўлур эди. Ишларингизга омад тилайман, партиядошлар!


Рузибоев Зоиржон Тохирович Учкуприк туман Кенгаши БПТ аъзоси2018-06-21 15:07:20

Депутатларимизнинг сайёр қабулларидан кейинги эришилган ютуклар халқнинг қувончига сабаб буляпти. Бу партиямизнинг ютуғи деб баралла айтсак булаверади.


Бойназарова Нодира "Аёллар қаноти" гуруҳи фаоли. Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани.2018-06-21 10:23:06

Мана шундай сайёр йиғилишларни энг чекка ҳудуд аҳолиси ўртасида янада кўпроқ ташкил этилса ва муаммолар жойида ўрганилса мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки, тоғли ҳудудлар аҳолисининг муаммоли масалаларни ҳал этиш мақсадида марказга келиб-кетиши вақтнинг бесамар кетишига сабаб бўлади.


Шовот туман Кенгаши ходими2018-06-21 09:46:44

Сайёр қабуллардан кўзланган мақсадларга эришилганидан халқнинг қувончи чексиз, Жонкуяр депутатларимиз кўпаяверсин.


Rustamov Javlonbek2018-06-21 09:19:16

Deputlar tomonidan amalga oshirilayotgan keng ko'lamdaki hamda samarali ishlarga nisbatan fuqorolarimiz iliq munosabat bildirishmoqda hamda aholining deputatlarga bo'lgan samimiy ishonchlari ortib bormoqda.


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-06-20 23:34:38

Жуда яхши ва керакли тадбир амалга оширилган. Булар билан биргаликда ДАН ходимлари билан ҳамкорликда йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича тадбирлар ташкил этилса, янада самарали бўлур эди. Ишларингизга омад тилайман, партиядошлар!


N.Ruziyeva Navoiy viloyati Uchquduq tumani2018-06-20 19:07:05

Darhaqiqat deputatlarimiz faoliyatida jonlanish ko'proq kuzatilmoqda. Sayyor qabullar bunga misol bo'lmoqda.


Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-06-20 19:02:01

Joylarda o'tkazilayotgan sayyor qabullar natijasida ko'plab muammolar ijobiy yechim topmoqda. Bu esa o'z navbatida shuni anglatadiki deputatlarimiz bugun aholi bilan samarali ishlamoqda.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+