“O‘zLiDeP томорқамдан даромад олишни ўргатди”, дейди нарпайлик Лола Бердиева

20.06.2018, 17:16

“O‘zLiDeP томорқамдан даромад олишни ўргатди”, дейди нарпайлик Лола Бердиева

Нарпайлик Лола Бердиева хонадонида 7 киши истиқомат қилади. Шу кунгача улар 12 сотих томорқа ер майдони бўлишига қарамасдан, маҳалланинг кам таъминлаган оилалари рўйхатида турар эди. Жорий йилда ушбу оила  “O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида маҳалла қошидаги БПТга бириктирилди. Шундан сўнг қуйи бўғин етакчиси Х.Юсупова оилага, баҳорги картошка уруғи, помидор, қалампир, бақлажон кўчатлари ва бошқа полиз экинлари уруғларини келтириб берди. Айни чоғда оила аъзолари меҳнат қилиб, истеъмол учун кундалик сабзавот маҳсулотларни ўз томорқасида етиштирмоқда.

– O‘zLiDeP ва БПТ фаолларига мени руҳан қўллагани учун раҳмат, – дейди Лола Бердиева. – Ҳозирда 12 сотихлик ер майдонимизда деҳқончилик қиляпмиз. Етиштирган маҳсулотларнинг ортиқчасини бозорда сотяпмиз. Қувонарлиси, энди фарзандларим ҳам бекор эмас, доимий ишли бўлди.

Таъкидлаш керак, бугун ҳудудда O‘zLiDePнинг бу истиқболли лойиҳаси кенг қулоч ёймоқда. Натижада туманда Л.Бердиева каби тадбиркорлар сони тобора ортиб бораётир.

Б.КАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ Томорқа
  • Кўрилди
    1828
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Г. Қулмўминова O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши ижрочи котиби.2018-06-21 17:15:25

Бугунги кунда мухтарам Президентимизнинг тадбиркорлар, шунингдек оддий ахолининг яшаш шароити билан танишиб уларга яратиб бераётган имкониятлари чексиз. Партиямизнинг асосий максади тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш, шундан келиб чиқиб бизнинг олдинда қиладиган ишларимиз кўп.


Шербобоев Бахтиёр Миришкор туман Шифохона БПТ раиси2018-06-21 16:31:23

"O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойихаси тадбиркорларга яна бир имкон десак бўлади/


А.Пирназаров O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш бўлими мудири 2018-06-21 12:01:37

Партиямиз фаолларининг ижтимоий хаётнинг турли жабҳаларида олиб бораётган самарали саъи харакатлари натижасида "O'zLiDeP АМАЛИЙ ПАРТИЯ" статуси доим мустахкамланиб, сафимиз кенгайиб бормоқда. Фидоий сафдошларимизга ҳорманг деймиз!


Zebiniso Saparova Surxondaryo viloyati2018-06-21 11:06:17

Партиямиз ташаббуси билан БПТнинг ушбу лойихаси доирасида амалга оширилаётган амалий ишлар натижасида ахолимиз хам ишбилармонга айланаётгани ва тадбиркорлик сохасида иш бошлаётганини куришдан бахтлимиз.


Илҳом Давлатов Косон туман Гулбоғ Қуёши фермер хўжалиги раиси2018-06-21 10:09:29

“O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси томорвадан даромад оладиганларга туртки бўлди.


Н.Рузиева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-06-21 09:42:37

Ҳозирги кунда томорқасидан унумли фойдаланиб ўз оиласига даромад олиб келаётган тадбиркорлар сони кўпаймоқда.


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-06-20 23:28:30

Ҳар бир депутат ўз ҳудудида шундай ишларни олиб борса, қанчадан-қанча кишиларимиз даромадли, бой оилаларга айланишар эди. Шунинг учун ҳар бир депутат бу борада тизимли иш олиб борса, биринчидан, аҳоли ўртасида партиямизнинг обрўй-эътибори ошади, иккинчидан, халқимиз, жумладан ўз оиламизнинг ҳам дастурхони тўкин-сочин бўлиши ишига катта ҳисса қўшган бўламиз.


Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-06-20 22:41:56

Bu loyiha doirasida tuman Kengashlari va BPT tomonidan ancha ishlar amalga oshirildi.Bu ishlarga banklarni yanada kengroq jalb qila olsak nur ustiga nur bular edi.


Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-06-20 22:41:38

Bu loyiha doirasida tuman Kengashlari va BPT tomonidan ancha ishlar amalga oshirildi.Bu ishlarga banklarni yanada kengroq jalb qila olsak nur ustiga nur bular edi.


О.Чутбаев O`zLiDeP Cурхондарё вилоят Кенгаши2018-06-20 19:06:53

"O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси ҳам катта мақсадларни амалга оширишни кўзда тутган.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+