БПТ аъзоларининг ҳуқуқий саводхонлиги ошмоқда

03.10.2017, 18:23

БПТ аъзоларининг ҳуқуқий саводхонлиги ошмоқда

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлигини таъминлаш йўналишидаги ишлар тарғиботи бўйича қатор ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бу ҳақида Олтинкўл туманидаги “Ягона дарча” маркази қошидаги бошланғич партия ташкилотида бўлиб ўтган “Макро иқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш” мавзусида давра суҳбатида ҳам такрорлаб ўтилди.

– Мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари бўйича жами 13 339 лойиҳа амалга оширилди ва 2,1 триллион сўм кредит ўзлаштирилди, – дейди туман “Ягона дарча” маркази мутахассиси Лазизбек Артиқов. – Буларнинг барчаси иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш соҳасида алоҳида аҳамият касб этади. Айниқса, Президентимизнинг  “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи галдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг иқтисодиётимизни янада ривожлантиришдаги аҳамияти беқиёс. Чунки, амалдаги валютани тартибга солиш тизими валюта сиёсатини либераллаштириш, барча тадбиркорлик субъектларига ташқи савдо фаолиятини амалга оширишда тенг шароитлар яратишга қаратилган.

Давра суҳбати давомида қуйи бўғин аъзолари мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1365
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+