Депутат сўровидан кейин М.Ханжаровга эшитиш мосламаси олиб берилди

21.06.2018, 11:59

Депутат сўровидан кейин М.Ханжаровга  эшитиш мосламаси олиб берилди

Мелиқул Ханжаров Сурхондарё вилоятининг “Хайрандара” маҳалласида истиқомат қилади. Кўп йиллардан бери ишсиз. Ижтимоий ҳимояга муҳтож. Қолаверса, анчадан буён қулоғи эшитмайди, оғир хасталикка чалинган. Даволаниш учун эса катта маблағ керак.

Шу боис фуқаро O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан мазкур ҳудудда ташкил этилган сайёр қабулда мутасаддиларга эшитиш мосламаси олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди. Унинг мурожати Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Аҳмад Назиров томонидан назоратга олинган эди.  

Халқнинг ишончли вакили шу масала юзасидан Олтинсой туман тиббиёт бирлашмасига депутатлик сўрови юборди. Депутатнинг саъй-ҳаракати билан  муаммо ижобий ҳал этилди. Куни кеча туман тиббиёт бирлашмаси, партия  Олтинсой туман Кенгаши мутасаддилари М.Ханжаров хонадонида бўлиб, унга эшитиш мосламасини топширишди.

–Кўп йиллардан буён қулоғим яхши эшитмайди, – дейди у. – Шу масалада тегишли ташкилотларга мурожаат қилган эдим. Лекин натижа бўлмади. Охир-оқибат O‘zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан маҳалламизда ташкил этилган сайёр қабулда ташкилотчилардан амалий ёрдам сўрадим. Мана, партия ташаббуси билан менга эшитиш мосламаси беришди. Ҳозирда эшитиш қобилиятим яхшиланди. Бунинг учун партия ходимларига миннатдорчилик билдираман.

Мурод ЭШНАЗАРОВ,

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1433
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Акбар Алламов O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими этакчи консултанти2018-06-22 15:45:03

Депутатларимиз томонидан бу каби хайрли ишларнинг амалга оширилаётгани, бу албатта муаммоларнинг ижобий ечимидир.


Шовот туман Кенгаши ходими2018-06-22 14:42:43

Бугунги кунда хеч бир масала депутат эътиборидан четда қолмайди.


O‘zLiDeP Миришкор туман Кенгаши партия фаоли Бобомуродов Дилшод2018-06-21 16:42:39

Ҳар бир тадбиркор ёки депутат бўлишидан қатий назар одамларга қилган ёрдамининг катта кичиги бўлмайди ота боболаримиз айтганларидек яхшиликни ҳар ким қилиши керак яхшиликни ҳар кун қилиш керак


Jo'rabek Aslonov, Navoiy viloyati2018-06-21 12:03:45

Ayrim maqolalarni o'qib, hayron bo'ladi kishi. Nahotki shu eshitish moslamasini olib berish uchun ham deputat aralashishi kerak bo'lsa? O'ylaymanki, barchamiz o'z ishimizga jiddiy, sidqidildan yondashsak, ortiqcha ovorogarchiliklarsiz bunday muammolar o'z yechimini topadi.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+