Лойиҳалар кичик саноат зоналари ҳудудида амалга оширилади

21.06.2018, 16:17

Лойиҳалар кичик саноат зоналари ҳудудида амалга оширилади

Давлатимиз раҳбарининг “Протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди.

Қарорда маҳаллий ишлаб чиқариладиган протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларининг сифатини яхшилаш ҳамда уларнинг турларини кенгайтириш, протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқаришнинг янада ривожланишини таъминлайдиган кучли илмий ҳамда методологик базани яратиш, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш соҳасида илмий тадқиқотларни чуқурлаштириш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқаришнинг халқаро стандартларини кенг жорий этишга доир қатор долзарб вазифаларни амалга ошириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, қарорда маҳаллий ишлаб чиқариладиган протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари турларини кенгайтириш ва уларнинг сифатини яхшилаш масалаларини ўрганиш, соҳага доир лойиҳаларнинг эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари ҳудудида амалга оширилишини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланди.  Қолаверса, комплекс чора-тадбирларда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқарувчи етакчи хорижий корхоналарни, чет эл инвестицияларини, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат жамғармалари ва ташкилотларининг грантлари, кредитлари ҳамда мақсадли маблағлари жалб қилинади.

O‘zLiDePнинг фикрича, мазкур қарор тиббиёт сифатини давлат ва хусусий ҳамкорлик тамойиллари асосида тубдан яхшилашга, хусусий тиббиётни сифатли тиббий хизматларга бўлган эҳтиёжни қондириш, соғлиқни сақлаш соҳасида янада самарали ва замонавий технологиялар ва инновацияларни жорий этишга хизмат қилади. Бинобарин, партия инсон саломатлиги, ҳозирги давр тиббиётининг янги ютуқларига таянган ҳолда дунёда илғор ўринларга интилаётган Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ривожи ва хусусий капитални жалб қилган ҳолда аҳолига малакали тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида соғлом рақобат муҳитини яратиш, умр узоқлигини таъминлашни муҳим деб ҳисоблайди.

Шарофиддин Рўзметов

Халқ депутатлари Миробод

туман Кенгашидаги

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1321
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ю.Юсупов ЎзЛиДеП Ҳазорасп туман Кенгаши раиси2018-06-26 18:44:41

O‘zLiDePнинг фикрича, мазкур қарор тиббиёт сифатини давлат ва хусусий ҳамкорлик тамойиллари асосида тубдан яхшилашга, хусусий тиббиётни сифатли тиббий хизматларга бўлган эҳтиёжни қондириш, соғлиқни сақлаш соҳасида янада самарали ва замонавий технологиялар ва инновацияларни жорий этишга хизмат қилади. Давлатимиз раҳбарининг “Протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилганлари жуда қувонарли.


Наргиза Бердыбаева2018-06-25 15:28:26

Особое внимание со стороны главы государства системе организации медико-социальной помощи одиноким престарелым, пенсионерам, лицам с инвалидностью и детям с ограниченными возможностями очень радует. Такое бережное и трепетное отношение к уязвимым слоям населения присуще только людям с большим сердцем и чистой душой.


Чилонзор туман Кенгаши Сухова Светлана2018-06-25 09:55:15

Очень радует политика Президента о проведении мер по дальнейшему усилению развития производства протезно-ортопедических изделий и реабилитационных технических средств, а также материально-технической базы медико-социальных учреждений.


Сергели тумани фаоли Ёрматов Аброр2018-06-21 17:15:41

Давлатимиз раҳбарининг “Протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилганлари жуда қувонарли. Юртимизда инсон саломатлиги учун керак бўладиган техник воситалар ўзимизни юртимизда ишлаб чиқилса инсонлар учун қулайлик тўғдиради деб ҳисоблайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+