Самарқандда каттақўрғонлик томорқачи Зубайдулла ота Мирзаев тажрибаси оммалаштирилмоқда

21.06.2018, 17:54

Самарқандда каттақўрғонлик томорқачи Зубайдулла ота Мирзаев тажрибаси оммалаштирилмоқда

Каттақўрғон тумани “Киччиккўрпа” маҳалласида яшовчи Зубайдулла Мирзаев 12 сотихлик  ер майдонидан йилига 4 марта ҳосил олади. Шуни эвазига отахон бир йилда 100 миллион сўм даромад кўради.

Мавзуга оид:

Каттақўрғонлик 80 ёшли Зубайдулла ота ўз томорқасидан бир йилда 100 миллион сўм даромад кўрмоқда (ВИДЕО)

Зубайдулла отанинг деҳқончилик тажриба мактабини оммалаштириш мақсадида O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан Каттақўрғон туманида “Томорқа – беминнат даромад манбаи” мавзуида амалий мулоқот уюштирилди.

Тадбирга Каттақўрғон шаҳар, Иштихон, Оқдарё, Нарпай туманларидан ўз томорқасида тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ҳамюртларимиз таклиф этилди.

–60 йилдан буён деҳқончилик билан шуғулланаман. Бу касб менга ота мерос, – дейди отахон. – 12 сотихлик томорқамизда 5х5 оралиғида гилос кўчатларини  экканман. Гилосзор орасидаги майдонда йилига 2 маротаба бодринг ва редиска етиштираман. Тўғриси, бўш ётган ерларни кўрсам  жоним ачишади. Сўрасангиз, сувни муаммо қилишади. Бизни воҳада 12 метрли трубани ерга қоқиб, битта насос ўрнатса сув муаммоси бартараф этилади.  Фақат унга қунт бўлса бас.

Тадбир давомида вилоятнинг турли гўшаларидан келган томорқачилар тажрибали деҳқондан экин экишнинг барча сир-асрорларини ўрганди.

–Шаҳарда яшасамда 6 сотихлик томорқамиз бор, – дейди Каттақўрғон шаҳрида яшовчи Эргашжон Маматов. – Энди бугундан бошлаб Зубайдулла Мирзаевга шогирд тушмоқчиман. Чунки отахондан деҳқончилик сирларини ўрганиб, томорқамизда тадбиркорлик қилишни ният қилдим.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ Томорқа
  • Кўрилди
    1976
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-06-22 22:10:26

Гилосни хосилини хам хисобласангиз Зубайдилло хожи ота томоркасидан беш марта хосил оладилар.Махалладаги бошка томорка эгаларидан фойдали маслахатларини аямайдилар.


Э.Раимқулов ЎзЛиДеП Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани2018-06-22 15:31:48

Зубайдулла ота каби кексаларимиз биз ёшларга амалий харакатлари билан намуна бўлишмоқда! Ёшлар керак бўлса ўн баравар кўпроқ ишлашимиз ва Ватан тараққиётига хисса қўшишимиз керак.


O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш булими мудири Т.Абдуллаев2018-06-22 11:43:47

худди шундай дехқонларимиз сафи янада купаявирсин.


ЎзЛиДеП Термиз шаҳар аппарат кенгаши раҳбари Абдуҳамид Ойтуганов2018-06-22 09:18:48

Зубайдулла отага ўхшаган деҳқон боболаримизнинг ишини телевидение орқали кўпроқ оммалаштириш керак.


М.Умаров O‘zLiDeP Навоий вилоят Кармана туман аппарат раҳбари2018-06-21 18:43:12

Зубайдулла отанинг деҳқончилик тажриба мактабини оммалаштириш яхши бўлибди.Томорқасига нима экишни қандай даромад олишни билмаётган аҳолимизга ўрнак бўлади,отахонга куч-қувват тилайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+