“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг пойтахтлик иштирокчи Н.Бекмуратова маҳсулотларини Россия, Украина, Япония ва Туркия давлатларига экспорт қилмоқда

21.06.2018, 18:00

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг пойтахтлик иштирокчи Н.Бекмуратова маҳсулотларини Россия, Украина, Япония ва Туркия давлатларига экспорт қилмоқда

O‘zLiDeP Чилонзор туман Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. 

Танловда 12 нафардан ортиқ ишбилармон, тадбиркор аёллар ўзининг ишлаб чиқараётган маҳсулотлари билан қатнашиб, иш фаолияти ҳақида ҳакамлар ҳайъатига сўзлаб берди.

– Корхонамиз 2016 йилда ташкил этилган, – дейди танлов ғолиби, “Elegant Grant Textile” МЧЖ раҳбари Наргиза Бекмуратова. – Айни чоғда корхонамизда 500 нафар ишчи-ходим меҳнат қилмоқда. Эътиборли жиҳати, бугун корхонамизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар нафақат ички борзорларда балки Россия, Украина, Япония ва Туркия давлатларига ҳам экспорт қилинмоқда. Келгусида ҳам режаларимиз кўп. Фаолиятимизни янада кенгайтириб кўшимча иш ўринлари яратмоқчимиз.  

Танловда ғолиб ва совриндорлар O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан димлом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Муроджон ЎРИНОВ,

O‘zLiDeP  Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

 

  • Кўрилди
    154
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Тошкент шаҳар Ёшлар билан ишлаш бўлими ходими Таджиева Дилноза2018-06-22 11:39:04

“Аёллар қаноти” томонидан “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман босқичида иштирок этган туман ғолиби “Elegant Grant Textile” МЧЖ раҳбари Наргиза Бекмуратова корхонасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларини Россия, Украина, Япония ва Туркия давлатларига экспорт қилаётгани ҳамда 500 нафар ишчиси борлиги бу албатта катта мувофаққият. Наргиза Бекмуратовага “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Республика босқичида ҳам ғолиб бўлишида омадлар тилаймиз.


М.Умаров O‘zLiDeP Навоий вилоят Кармана туман аппарат раҳбари2018-06-21 18:35:43

Юртимиз ривожига ҳисса қўшаётган тадбиркор опа-сингилларимиз кўпаяверсин.Ишларида омад тилаб қоламиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+