Таянч нуқта етакчиларининг малакаси оширилди

21.06.2018, 08:05

Таянч нуқта етакчиларининг малакаси оширилди

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази томонидан халқ депутатлари шаҳар кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда бошланғич партия ташкилоти раислари малакасини оширишга қаратилган ўқув-семинар ўтказилди.  

Семинарда депутатларга муаммоли масалаларни депутатлик гуруҳларида кўриб чиқиш тартиби, доимий комиссиялар ва маҳаллий кенгаш сессияларига масала киритиш механизми, БПТда ҳисобот-сайлов йиғилишини ўтказиш тартиби, депутатлик сўровлари жўнатиш ҳамда  депутатлар фаолиятини ОАВда кенг ёритиш бўйича зарур кўрсатмалар берилди.

–Партия фаоллари ва депутатлар билан мулоқотларимиз ҳар доим ҳам жонли, тортишувларга бой тарзда ўтган. Бугунги ўқув жараёнида олинган билим ва тавсиялар эса бу мунозараларнинг янада жонланишига сабаб бўлди, – дейди “WELLNOR TRADE” МЧЖ қошида фаолият юритаётган БПТ раиси Умида Хасанова. –Ўқув семинарда тадбиркорлар фаолиятини  янада ривожлантиришда депутатлар кўмаги кераклиги, депутатлар билан ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифаларни белгилаб олдик. Айтиш жоиз, семинар давомида олган билимларимиз келгуси иш фаолиятимизда жуда асқотади.

Семинарда иштирокчиларнинг келгусида ўз фаолиятини янада самарали олиб боришларига тўсқинлик қилаётган камчиликлар мавжудлиги ўрганилди, галдаги вазифалар белгилаб олиниб, аниқ тавсиялар ишлаб чиқилди.    

Холмат ТЎРАЕВ,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    125
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холбек Асатов Жиззах вилояти2018-06-26 18:38:38

Бу каби ўқув семинарларини доимий ташкил этишимиз лозим


Жиззах вилояти Зарбдор туман Кенгаши ижрочи котиби Шохрух Ўразбоев2018-06-26 09:04:57

Таянч нуқта вакилларининг янада самарали иш фаолият юритишида шундай ўқув семинарларининг ташкил этилиши хозирги давр талаби десак адашмаган бўламиз. Партиянинг асосий бўғини бўлган бошланғич партия ташкилатлари раисларининг малакасини ошириш мақсадида ташкил этилаётган ўқув семинарлари тез-тез ташкиллаштирилса айни муддао бўлар еди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+