O‘zLiDeP сайёр қабули: А.Темур кўчасида темир бетон симёғочлар ўрнатилди

22.06.2018, 07:00

O‘zLiDeP сайёр қабули: А.Темур кўчасида темир бетон симёғочлар ўрнатилди

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Жиззах шаҳридаги “А.Темур” маҳалласида сайёр қабул ташкил этилди.  

Сайёр қабулда ҳудуд аҳолиси томонидан тоза ичимлик суви таъминоти, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва кредит масалаларига доир 20га яқин мурожаатлар ўртага ташланди.

Кўп йилдан буён А.Темур кўчасида тоза ичимлик суви келмайди. Ҳудуд аҳолисининг шу масалада тегишли ташкилотларга мурожаат қилишига қарамай лекин ҳозирга қадар натижадан дарак йўқ. Шу боис фуқаролар мутасаддилардан шу муаммони ижобий ҳал этиб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ушбу мурожаатни халқнинг ишончли вакили Олимжон Сувонов ўрганиб чиқиб, 2019 йил давлат дастурига киритилишини маълум қилди.

–66 йилларда қурилган қўлбола симёғочлар бугунга келиб яроқсиз аҳволга келиб қолган, – дейди “Тоғолди” кўчасида яшовчи Зебо Равшанова. – Шу сабабдан мутасаддилардан муаммони ҳал этишда ёрдам сўрадик. Ташкилотчиларга раҳмат, мурожаатим эътиборсиз қолмади. ШЭТК раҳбари Дилмурод Равшанов яқин кунларда темир бетон симёғочлар қўйилишини айтиб маҳалладошларимизни қувонтирди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида шу ҳудудда яшовчи Саидқул Қўчқоровнинг кредит масаласида қилган мурожаати ҳам шу ернинг ўзида ҳал этилди.

Саида УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP Жиззах  вилоят Кенгаши

матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1387
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

О.Қаландарова O’zLiDeP Ҳазорасп туман Кенгаши депутатлик гурухи билан ишлаш бўйича ижрочи котиби2018-06-26 19:05:32

Партияимиз ташаббуси билан халқ билан мулоқот қилиш мақсадида ўтказилаётган сайёр қабуллар натижасида аҳоли муаммоси тингланиб, аҳолининг муаммолари юзасидан тегишли тартибда депутатлик сўровлари юборилиб, депутатнинг фаолиятини янада жонлантирмоқда.


Ҳазорасп туман МК "Ватанпарвар" ташкилоти БПТ раиси П.Норбоев2018-06-26 19:04:53

Сайёр қабуллар орқали Тумандаги барча маҳаллаларда учраётган мавжуд муаммо ва камчиликларни жойида ҳал этиш ва ёрдам бериш халқнинг оғирини енгил қилиш хар бир депутатнинг балки мутасадди ташкилот рахбарларининг халқ олдидаги вазифаси хисобланади.


Абдували Холиқов Навоий вилоят Кенгаши бўлим бошлиғи2018-06-25 15:49:57

Сайёр қабулларда кўпгина муаммолар ўз ечимини топмоқда.


Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-06-22 19:00:48

Sayyor qabullar soni ham, muommolari ijobiy yechim topayotgan fuqorolar soni ham kiyengi vaqtlarda ko'paymoqda. To'g'rimi? Bu partiyamiz faoliyati samaradorligi albatta.


Акбар АЛЛАНОВ O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими косултанти2018-06-22 16:37:45

Бўлиб ўтаётган сайёр қабулларда барча соҳаларда аҳолимизни қийнаб келаётган муамоолар бартараф этилмоқда.


Термиз шаҳар кенгаши аппарат раҳбари Абдуҳамид Ойтуганов2018-06-22 16:33:57

Партиямиз депутатлари томонидан шундай сайёр қабуллар кўпроқ ташкил этилса, халқимизнинг партияга ишончи ортади.


Термиз шаҳар кенгаши аппарат раҳбари Абдуҳамид Ойтуганов2018-06-22 16:33:56

Партиямиз депутатлари томонидан шундай сайёр қабуллар кўпроқ ташкил этилса, халқимизнинг партияга ишончи ортади.


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши матбут котиби Мурод Эшназаров2018-06-22 16:01:14

Партиямиз томонидан бўлиб ўтаётган сайёр қабуллар депутатларимизнинг аҳоли вакиллари билан алоқсини янада яқинлаштиради.


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Зебинисо Сапарова Давлат қизи2018-06-22 15:40:35

Партияимиз ташаббуси билан халқ билан мулоқот қилиш мақсадида ўтказилаётган сайёр қабуллар натижасида аҳоли муаммоси тингланиб, Халқ депутатлари O‘zLiDeP ҳудудий депутатлик гуруҳлари аъзолари томонидан ижобий ечим топаётгани қувонарли хол албатта.


Дилдора Вафоева -Қашқадарё вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи ижрочи котиби2018-06-22 15:37:47

Ўтказилаётган сайёр қабуллар депутатларни аҳоли билан кўплаб учрашувлар ўтказишига, учрашувлар натижасида аҳолининг муаммолари юзасидан тегишли тартибда депутатлик сўровлари юборилиб, депутатнинг фаолиятини янада жонлантирмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+