Навоийда “Келажак депутатлари” гуруҳи аъзолари малакаси оширилди

22.06.2018, 07:07

Навоийда “Келажак депутатлари” гуруҳи аъзолари малакаси оширилди

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши Зарафшон шаҳар Ахборот-ресурс маркази ва Зарафшон шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда ёшлар форумини  ташкил этди.

Форумда партия вилоят Кенгаши масъул ходимлари, “Ёшлар қаноти” фаоллари, туман ҳокимлиги, Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, уюшмаган ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда малакали мутахассислар томонидан тадбиркорликни бошлаш сирлари, инновацион лойиҳаларнинг ўзига хос хусусиятлари, хориждан инвестиция жалб қилишни афзалликлари, юртимиз ва жаҳон ҳамжамиятида рўй бераётган сиёсий жараёнлар, республикамизда фаолият юритаётган сиёсий партиялар, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар томонидан амалга оширилаётган  ишлар хусусида батафсил маълумотлар берилди.

– Ўғлимнинг болаликдан сиёсий жараёнларга бўлган қизиқиши баланд, – дейди “Келажак депутатлари” гуруҳи аъзоси Шахбоз Равшановнинг онаси Зарифа Назарова. – Шу боис, у 18 ёшга тўлиши билан O‘zLiDePга аъзо бўлди. Партия томонидан ўтказиб келинаётган турли тадбир ва танловларда ҳам доим фаол иштирок этиб келади. Айниқса, унинг партия маҳаллий кенгаш депутатлари билан бирга аҳоли орасига тушиб оддий одамларни ўйлантириб келаётган муаммоларни ҳал этаётгани, фуқаролар дарду ташвишига шерик бўлаётгани мени жуда қувонтиради.

Форум доирасида ёшлар Зарафшон шаҳридаги “ORIANNA YARNS TEXTILE” МЧЖ шаклида ташкил этилган Ўзбекистон – Туркия қўшма корхонасига ташриф буюрди. Корхона раҳбари йиғилганларни корхона фаолияти ва тадбиркорлик субъектининг иш жараёни билан яқиндан таништириб, ёшларнинг қизиқтирган саволарига атрофлича жавоблар қайтарди.

Форум якунида иштирокчилар O‘zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

Н.ОТАМУРОДОВА,

O‘zLiDeP Зарафшон шаҳар бўлими

 аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1880
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Олим Норжигитов, Жиззах вилояти 2018-06-27 14:23:56

Ёшлар бизнинг нафақат ишончимиз ва келажагимиз, бугунги ва эртанги кунимизнинг буёндкорларидир.


Amirqulov Muhiddin Yoshlik talabalar shaharchasi kengashi 2018-06-27 12:11:13

Bunday tadbirlarning ko'plab o'tkazilishi mamlakatimiz kelajagi bo'lgan yoshlarda keng tassavur uyg'otib, o'ylangan rejalarini amalga oshirishda ko'nikma hosil qilib boraveradi.


М.Умаров O‘zLiDeP Навоий вилоят Кармана туман аппарат раҳбари2018-06-25 10:00:15

Ҳамкасбларимиз қилаётган ишлари таҳсинга лойиқ келгуси ишларида омад тилаб қоламан


Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-06-24 17:21:36

Tuman Kengashlari qoshida tashkil qilingan Kelajak deputatlari guruhlari ishtirokchilari bilan bunday tadbirlarning o'tkazilishi,yoshlarimizda partiya faoliyatiga va deputatlik faoliyatiga bo'lgan qiziqish kuchli ekanligini ko'rsatmoqda.


Алишер Жайнаров2018-06-23 18:51:35

Ёшлар орасида ушбу каби тадбирларни кўпроқ ўтказиш мақсадга мувофиқ. Келажагимиз бунёдкорлари орасида ташаббускорлик , ишбилармонлик муҳитини юксалтириб бориш фаровонликни оширишга хизмат қилади.


Akbar2018-06-22 21:53:21

Shu forumni o'tkazgan barcha tashkilotchilarga katta rahmat.Tadbirkorlik haqidagi barcha savollarga javob berildi,tashkilotchilarga katta rahmat. Bunaqa forumlar ko'payib tursin.


Носирова Шоира Кармана туман Кенгаши депутати2018-06-22 17:11:46

Ёшларимизга малакали мутахассислар томонидан тадбиркорликни бошлаш сирлари, инновацион лойиҳаларнинг ўзига хос хусусиятлари, хориждан инвестиция жалб қилишни афзалликлари тўғрисида берилган маълумотлар уларни бу борадаги билимини такомиллаштиради. Келажакда ўз йўлини топишда нималарга эътибор беришни ҳам билади. Партиямизни бундай тадбирлари ёшлармизга яна янги мкониятлар яратади.


Гулмира Амирова СТМ раҳбари Сурхондарё вилояти2018-06-22 16:15:13

Бундай гуруҳларнинг фаолияти ҳақиқатан ҳам келажакда ёш депутатларни кўпайишига хизмат қилади.


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши матбут котиби Мурод Эшназаров2018-06-22 15:56:12

Келажагимиз эгалари бўлган ёш депутатларимизнинг малакасини оширишимиз уларнинг сиёсий билим ва кўникмасини шакллантиради.


Акбар Алламов O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими этакчи консултанти2018-06-22 15:50:58

“Келажак депутатлари” гуруҳларини ташкил этиш ёшларнинг истеъдодини амалга оширишга замин яратади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+