Андижон вилоят ҳокими ўринбосари O‘zLiDeP депутатларига ҳисобот берди

24.06.2018, 12:27

Андижон вилоят ҳокими ўринбосари O‘zLiDeP депутатларига ҳисобот берди

Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши, Андижон шаҳар Кенгаши ва Асака туман Кенгашларидаги депутатлик гуруҳларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Андижон вилоят ҳокими ўринбосари, Асака туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда қатор мутасадди ташкилотлар мансабдор шахслари халқ ноибларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки объектларини кичик бизнес ва хусусий субъектларига сотиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва “Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонлари ижроси юзасидан ҳудудларда қилинаётган ишлар хусусида ҳисобот бердилар.

Мазкур меъёрий ҳужжатлар асосида биргина Андижон шаҳрида 2 та кичик саноат зоналари ташкил қилинган, - дейди Андижон шаҳар ҳокими ўринбосари Юсуфбек Ибрагимов. - Жумладан, собиқ “Электродвигатель” ОАЖ негизидаги 6 гектар майдонда ишлаб чиқариш ва сервис хизматлари учун ташкил этилган кичик саноат зонасида 24 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда. Бу ерда 2017 йилда умумий қиймати 9,2 миллиард сўмлик 20 та лойиҳа ишга туширилиб, 319 та янги иш ўринлари яратилган. Жорий йилда эса қиймати 5,9 миллиард сўмни ташкил қилувчи яна 4 та лойиҳа ишга туширилиши режалаштирилган.

Вилоят ҳокими ўринбосари ҳисоботи тинглангач, депутатлар томонидан кичик саноат зонасининг зарур коммуникация тармоқларига уланмаганлиги, табиий газ ва ичимлик суви билан таъминламаганлиги сабабли қатор муаммоларни келтириб чиқараётганлиги қаттиқ танқид остига олинди.

Йиғилиш якунида кўтарилган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш борасида партия депутатлик гуруҳининг қарори қабул қилинди.

O‘zLiDeP Андижон вилоят кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1382
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Муяссархон Умурзақова Андижон вилоят Кенгаши мафкуравий ташвиқот тарғибот бўлими мудири2018-06-25 08:39:59

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган мазкур депутатлик йиғилиши якунида тегишли қарорлар қабул қилиниб, мавжуд айтиб ўтилган камчиликлар вилоят сессиясига киритилиши белгиланди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+