Қўқон давлат педагогика институтининг 20 нафар талаба-ёшлари O‘zLiDeP кадрлар захирасига олинди

25.06.2018, 09:35

Қўқон давлат  педагогика институтининг 20 нафар талаба-ёшлари  O‘zLiDeP кадрлар захирасига олинди

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши томонидан Қўқон давлат университетида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ўтказилди. Унда партия вилоят Кенгаши ходимлари, “Ёшлар қаноти” фаоллари ҳамда талаба-ёшлар  иштирок этди.

Тадбирда ёш истиқболли йигит-қизларни топиш, малакасини ошириш, ҳокимият органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда партия тизимидаги иш ўринларига замонавий билим ва кўникмаларни ўзлаштирган ходимларни танлаш асосий мақсад қилиб олинди.

– Сиёсий партиялар фаолиятига жуда қизиқаман, – дейди Қўқон давлат университети талабаси Мафтуна Ҳамидова. – Шу боис, партиялар фаолиятига оид энг сўнгги янгиликлар билан мунтазам танишиб бораман. Айниқса, O’zLiDePга бўлган қизиқишим баланд. Чунки партия томонидан ҳаётга татбиқ этилаётган амалий ишларни uzlidep.uz сайти орқали доимий равишда кузатиб тураман. Бугунги тадбир орзуларим ва мақсадларим йўлида янада фаол бўлишимга кенг замин яратди. Энг муҳими, барча тенгдошларимни сиёсий-ижтимоий фаолликка чорлади.

Тадбир давомида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган 60 нафар ёшлардан 20 нафари O‘zLiDeP кадрлар захирасига олинди.  

Тадбир сўнггида партия Фарғона вилоят Кенгаши ҳамда Қўқон давлат  педагогика институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

O‘zLiDeP Фарғона вилояти

Кенгаши  матбуот  хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1464
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Хумоюн Мусажонов O'zLiDeP Сух туман Кенгаши ижрочи котиби2018-06-28 15:17:51

Ёшларни O'zLiDeP фаолиятига кизикиши,бу партиямиз тамонидан ёшларга каратилаётган эътибордан далолат беради.


Аймуратова Жулдыз Айтмуратовна фаргона вилояти Кенгаши Кадрлар бўйича инспектори2018-06-25 16:34:22

Сиёсий дунёқарашга эга, жамоатчилик ишларида фаол бўлган ёшлар O‘zLiDePнинг истиқболли кадрлар захирасига олинганлиги бу ёшларимизга бўлган эътибор


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-06-25 16:08:25

Мамлакатимиз ёшларини O‘zLiDeP кадрлар захирасига олиниши бу ёшларимизга бўлган катта ишонч ва эътибор ҳисобланади


Толипов Элёржон Риштон тумани БПТ раиси2018-06-25 14:57:42

БУГУНГИ ЁШЛАРГА БЕРИЛГАН ИМКОНИЯТЛАРГА ФАҚАТ ХАВАС ҚИЛИШ КЕРАК! ЧУНКИ УЛАР БУГУН ЎЗЛАРИ ИСТАГАН ЙЎНАЛИШДА ЧЎҚҚИЛАРНИ ЗАБТ ЭТА ОЛИШАДИ. БУНДАЙ КЕЛИШУВЛАР ЗАМИРИДА ФАОЛ ВА ВАТАНПАРВАР ЁШЛАРИМИЗНИ ЗАХИРАГА ОЛИБ БОРИЛИШИ УЛАРНИ ЭРТАНГИ КУННИНГ КЕРАКЛИ ШАХСЛАРИ СИФАТИДА КАМОЛОТГА ЭРИШИШИДА КАТТА АХАМИЯТГА ЭГА. ЛОЙИХАНИНГ НАТИЖАЛАРИ ЖАМИЯТИМИЗДА ЯНГИ ҒОЯ ВА ТАШАББУСЛАРГА БОЙ БЎЛГАН ЁШЛАРНИ КАШФ ЭТАВЕРАДИ.


Шахноза Худайқулова Олтинсой туман Кенгаши ижрочи котиби2018-06-25 10:36:32

O‘zLiDeP ўзининг лойихалари билан uzlidep.uz сайити билан ёшларни эътиборини тортмоқда. Бу ёшларни O‘zLiDeP орқали ёшларни ўз қобилиятларини рўёбга чиқаришда амалий ёрдам бўлмоқда.


Джураев Рузимурод Каттақўрғон туман Кенгаши депутати ЎзЛиДеП туман Кенгаши раиси2018-06-25 10:30:37

uzlidep.uz сайтига кейинги пайтда ёшларнинг қизиқиши ортди шу билан бирга уларнинг партиямизга бўлган эътибори ҳам кучайди.Талаба ёшларимизни ижтимоий тармоқлар орқали ҳам партиямизга жалб қилишга хам кўпроқ эътибор қаратишимиз керак.Чунки талабалар ижтимоий тармоқларнинг фаол фойдаланувчилари бўлиб ҳисобланадилар.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+