Президентимиз ишончи биз фермерларга янада катта куч-ғайрат бағишлади

24.06.2018, 12:40

Президентимиз ишончи биз фермерларга янада катта куч-ғайрат бағишлади

Давлатимиз раҳбари раҳнамолигида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор халқимиз дастурхони тўкинлигини таъминлаш, мева-сабзавот экспорти ҳажмини янада оширишга кенг имкон яратмоқда. Фарғонада боғдорчилик, сабзавотчилик борасида ўзига хос тажриба мактаби яратилган. Соҳага илғор технология ва тажрибалар татбиқ этилаётгани сифат ва ҳосилдорликни оширишда муҳим аҳамият касб этаётир.  

Вилоят миришкорлари боғ кўчат ораларига, ғалладан бўшаган майдонларга сабзавот ва полиз экинларини экиш ҳадисини олган. 300 гектарга яқин майдонда деҳқончилик қиламиз. Қишлоқ хўжалигида яратилаётган имкониятлар, фермер хўжаликларини ёнилғи-мойлаш материаллари, маблағ ва минерал ўғитлар билан таъминлаш тизими изчил йўлга қўйилаётгани натижасида жорий йилда 150 гектарга ғалла, 128 гектарга эса пахта экдик. Яқин кунларда ғалладан бўшайдиган ерларга сабзавот ва полиз экинлари экишни мўлжаллаяпмиз.

Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифи эса бу борадаги ишларни янада тезлаштирди, барча фарғоналикларга янги куч, кўтаринки кайфият бағишлади. Айниқса, Президентимизнинг вилоятда пахта ва ғалладан олинадиган ҳосилни кўпайтириш ва такрорий экин экиш бўйича амалга ошириладиган ишлар билан танишиш ва пахта даласини, ғалла ўрим-йиғимининг боришини кўздан кечириш мақсадида деҳқон ва фермерлар билан ўтказган самимий мулоқотлари эртанги кунга бўлган ишончимизни янада  оширди. 

Нега десангиз, юртбошимиз ташрифи давомида фермерлар билан учрашиб, дилдан суҳбатлашди, истиқболимиз учун зарур тавсиялар берди. Хусусан, ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиб олиш, ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экиш, мамлакатимиз иқтисодиётини, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қиладиган мана шундай ишлар кўламини янада кенгайтириш зарурлигини таъкидлади. Очиғи, Президентимиз ишончи биз фермерларга янада катта куч-ғайрат бағишлади, барча фермерлар қалбида эртанги кунга ишонч туйғуларини янада мустаҳкамлади.

Энди билдирилган ишончни оқлаш мақсадида фермерлик фаолиятимга янгиликлар киритган ҳолда бошқа турдаги мева ва сабзавотларни етиштириб нафақат ички бозорга балки хорижга ҳам экспорт қилишни ўз олдимга мақсад қилиб олдим. Чунки юртбошимиз Олтиариқ туманидаги учрашув чоғида фермерлик соҳасида катта ишларни амалга ошириш бўйича ўта муҳим вазифаларни белгилаб берди. Шундай экан, бу ишончни оқлаш, мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш учун бор имкониятларимизни ишга солиб, астойдил меҳнат қилишимиз даркор.    

Лола МУРОДОВА,

 O‘zLiDeP фаоли, “Нурли обод”

фермер хўжалиги раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    3145
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

O'zLiDeP Сух туман Кенгаши "Мирзоабдулло" фермер хужалиги БПТ раиси2018-06-28 15:24:55

Президентимизнинг Фаргона вилоятида фермерлар билан учрашиб керакли тавсиялар берганлари биз фермеларнинг янда шиддат билан ишлашимиз кераклигини англати


Ш.Худайберганов Ҳазорасп туман фермер деҳқон хўжаликлари ва томарқа ер эгалари Кенгашидаги ЎзЛиДеП БПТ раиси 2018-06-26 19:18:32

Президентимиз фермерларга катта эътибор қаратмоқдалар, бу этибор уларга янада кучга куч ғайратига ғайрат қўшади. Президентимизнинг маслахатлари эртанги кунга ишонч бағишлайди, фермерларнинг иш фаолиятини янада ривожлантиради.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-06-25 15:49:53

Президентимиз ишончи фермерларга янада катта куч-ғайрат бағишлади, барча фермерлар қалбида эртанги кунга ишонч туйғуларини янада мустаҳкамлади.


Жиззах шаҳар ижрочи котиби Маъмура Мелибоева2018-06-25 15:11:24

Президентимиз ташаббуси билан тадбиркорларга, фермерларга, оддий халқ вакилларини хам тадбиркорликка жалб қилиш йўлида қанчадан -қанча ишларни амалга оширмоқдалар. Шундай экан барчамиз юртбошимиз ишончини оқлайлик, мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш учун бор имкониятларимизни ишга солиб, астойдил меҳнат қилайлик. Партиямиз фаоли Лола Муродованинг хам ишларига омад тилаб қоламан


Толипов Элёржон Риштон тумани БПТ раиси2018-06-25 15:03:14

ЁШ БОЛАЛИГИМДА БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ БИЛАН УЧРАШГАНЛАРИНИ ТЕЛЕЭКРАНДА КЎРГАНИМДА МАНА ШУНДАЙ АЁЛ БОРЛИГИ ТЎҒРИСИ ХАВАСИМНИ КЕЛТИРГАН ЭДИ. БУГУНГИ КУНЛАРДАГИ ФАОЛЛИКЛАРИ БУГУНГИ КУНЛАРГАЧА ЭРИШГАН ЮТУҚЛАРИ БУГУН БУТУН РЕСПУБЛИКАМИЗДАГИЛАРНИ ХАЙРАТИНИ ХАВАСИНИ КЕЛТИРАДИ ДЕСАМ АДАШМАЙМАН. ЖАННАТМАКОН ТУПРОҚДАН ЗАР ТОПАЁТГАН ЛОЛА МУРОДОВА КАБИ ШИЖОАТЛИ ТАДБИРКОР АЁЛГА БУНДАН КЕЙИНГИ ИШЛАРИДА ҲАМ ОМАД ВА ЗАФАРЛАР ТИЛАБ ҚОЛАМИЗ


Чилонзор туман Кенгаши Мўминова Нигора 2018-06-25 09:47:57

Кейинги пайтларда давлатимиз раҳбарининг мамлакатимиздаги барча вилоятларга бирма бир ташрифлари худудда катта янгиликлар ва кўплаб ўзгаришлар содир бўлишига сабаб бўлмоўда.Шу ташрифлардан бирини Фарғона вилояти негизида кўришимиз мумкин.Фарғонада боғдорчилик, сабзавотчилик борасида ўзига хос тажриба мактаби яратилган. Соҳага илғор технология ва тажрибалар татбиқ этилаётгани сифат ва ҳосилдорликни оширишда муҳим аҳамият касб этиб,ахоли учун бир қатор енгилликлар олиб келмоқда.


Акбар Абдиев O'zLiDeP Косон туман Кенгаши раиси ўринбосари2018-06-25 08:56:23

Президентимиз раҳнамолигида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилаётган барча ислоҳатлар халқимиз дастурхони тўкинлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг экспорти ҳажмини янада ошириш халқимизнинг бой ва яхши яшашишларига кенг имкон яратмоқдалар.


Рахманова Гульнара Арзеновна КР Тахтакупир2018-06-25 08:26:38

Хакикатдан хам Президентимизнинг фермерларга катта эътибори ва ишончи уларга янада катта куч-ғайрат бағишлаши турган гап, барча фермерлар Президентимизнинг бахоли маслахатларидан ва эртанги кунга ишончидан фермерлар иш фаолияти янада кенгаяди ва мустаҳкамланади.


Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-06-24 17:04:44

Lola Murodovaning fikrlariga qushilaman,bugungi fermer kup tarmoqli ,eksporter tashkilot rahbariga aylanishi va zamon bilan ham nafas bo'lmog'i darkor.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+