“Ишбилармон аёл”кўрик-танловининг Самарқанд вилоят босқичи ғолиби Сайёра Салимова маҳсулотлари Японияга экспорт қилинмоқда

24.06.2018, 12:43

“Ишбилармон аёл”кўрик-танловининг Самарқанд вилоят босқичи ғолиби Сайёра Салимова маҳсулотлари  Японияга экспорт қилинмоқда

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Танловда лойиҳанинг туман, шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 48 нафар фаол ишбилармон, тадбиркор, фермер, ҳунарманд хотин-қизлар иштирок этди.

–Бугун вилоятда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган 22 минг нафардан ортиқ фуқаронинг 3 мингга яқинини хотин-қизлар ташкил этади, – дейди O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши бўлим мудири М.Чўлиева. –Шу боис, танлов давомида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган хотин-қизларни ватанимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишлари, эришаётган ютуқларини рағбатлантиришга алоҳида аҳамият бердик.

– Кўп йиллардан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаман, – дейди Тайлоқ тумани “ЭкоПланета” МЧЖ хусусий корхонаси раҳбари Сайёра Салимова.  – Айни чоғда корхонамизда 50 нафар ишчи-ходим меҳнат қилмоқда. Маҳсулотларимиз эса нафақат ички бозорда балки Япония давлатига ҳам экспорт қилинмоқда. Шу кунларда Россия ва Қозоғистон давлатларига  маҳсулот экспорти борасида келишувлар амалга ошириш ҳаракатидамиз.                             

Танловда Сайёра Салимовадан ташқари З.Худоёрова ва Р.Муҳаммадиевалар ҳам танловнинг республика босқичига йўлланма олди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2453
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Бобожонова Р. Шовот туман Кенгаши ижрочи котиби2018-06-25 15:22:47

Ишбилармон аёлларнинг сафи кўпаяверсин. шу кунлар ичида Хоразм вилоят босқичи ҳам бўлиб ўтади, Кўрик танлов иштирокчиларига омад, бундан кейинги ишларига ривож тилаймиз.


Анварбек2018-06-25 12:41:12

Жамиятда аёлларнинг ўз ўрнини топишида мамлакатимизда салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Президентимиз ташаббуси билан кичик бизнес ва тадбиркорликка кенг йўл очилаётган бир пайтда хотин-қизларнинг мазкур соҳадаги интилишларини қўллаб-қувватлаш жуда муҳим саналади.


Джураев Рузимурод Каттақўрғон туман Кенгаши депутати ЎзЛиДеП туман Кенгаши раиси2018-06-25 10:45:20

Тадбиркор ва ишбилармон хотин қизларга партиямиз томонидан алоҳида эътибор кўрсатиб келинади.Жуда чиройли ташкил қилинган курик танловнинг вилоят босқичи ҳам шу эътибордан бир нишона холос.Сайёра Салимовага Республика босқичида омадлар тилаб қоламиз.


З.Қўзиева O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши фаоли.2018-06-25 09:40:38

Танлов кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган хотин-қизларни ватанимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишлари, эришаётган ютуқларини рағбатлантиришга асос бўлмоқда.


Г. Қулмўминова O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши ижрочи котиби.2018-06-25 09:38:08

Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ватанимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишларидаги фаол иштирокини рағбатлантириш туфайли бугуннинг замонавий тадбиркор аёл қиёфасини яратиш хамда ушбу танлов кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган хотин-қизларни ватанимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишлари, эришаётган ютуқларини рағбатлантиришга асос бўлмоқда.


O‘zLiDeP Косон туман кенгаши ижрочи котиби Ю.Салимов2018-06-25 08:59:32

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий, иқтисодий ислоҳотлар, сиёсий жараёнлар туб мазмун-моҳиятини кенг тарғибот-ташвиқот қилишда, юртимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида фаол иштирок этаётган шижоатли, ташаббускор хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ватанимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишларидаги фаол иштирокини рағбатлантириш туфайли бугуннинг замонавий тадбиркор аёл қиёфасини яратиш ҳамда O’zLiDeP Дастури ва Сайловолди платформасида белгиланган вазифалардан биридир.


Носирова Шоира Кармана туман Кенгаши депутати2018-06-25 05:55:00

Ушбу танлов кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган хотин-қизларни ватанимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишлари, эришаётган ютуқларини рағбатлантиришга асос бўлмоқда.


Набижон Артиков Каттақўрғон шахар Кенгаши аппарат рахбари2018-06-24 13:22:45

Тайлоқ тумани “ЭкоПланета” МЧЖ хусусий корхонаси раҳбари Сайёра Салимовага омад ёр бўлсин. Республика боскичида ҳам яхши ўринлар олиб келишига тилакдошиман


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+