Ўзбекистонга Голландиядан серҳосил ва иссиққа чидамли 30 хил навдаги картошка уруғлари келтирилди

25.06.2018, 10:06

Ўзбекистонга Голландиядан серҳосил ва иссиққа чидамли 30 хил навдаги картошка уруғлари келтирилди

Бу ҳақда O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамда Булунғур туман ҳокимлиги ҳамкорлигида “Ҳудудда картошкачиликни ривожлантириш: бугунги ҳолат ва истиқболдаги режалар” мавзуида ташкил этилган тадбирда маълум қилинди.

– Ўзбекистон ўзига хос иқлимга эга, биз юртингизга иссиққа чидамли ва кам сув талаб қиладиган картошка уруғларини етказиб беряпмиз, – дейди  Голландиялик “AGRICO”  картошка уруғчилиги фирмаси мутахассиси  Питер Гелюк. – Ҳозирда иқлим шароитингизга мос 30 турдаги уруғлар танланган бўлиб, уларнинг 17 турдагиси юртингизга келтирилди.

Таъкидлаш керак, Голландия “AGRICO” фирмасининг  Ўзбекистон билан ҳамкорлигига 25 йилдан ошди. Мазкур фирма томонидан ватанимизга келтирилган картошка навлари ҳосилдорлиги ва таъми билан юртдошларимизга манзур бўлмоқда.

–Картошка маҳсулотларини халқимиз “Иккинчи нонимиз” дейишади. Унга бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам талаб катта, – дейди  аграном Абдунаби Маллаев. –Шу кунгача Голландиядан келтирилган картошканинг “Санта”, “Диамонд”,”Сандиал”,”Аловуддин” каби навлари халқимизга манзур бўлди. Бугунги анжуманда иштирок этиб юртимизга серҳосил картошка навлари келтирилаётганлигидан хабар топдик ва бундан хурсандмиз.

Тадбирда Картошка етиштирувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Абдусалим Юсупов сўзга чиқиб, халқимиз севиб истеъмол қиладиган бу маҳсулотнинг уруғларини келажакда Ўзбекистонда яратиш борасида муҳим қадамлар ташланаётганини таъкидлади.

Тадбирда иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига мутахассислар жавоб қайтаришди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1168
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

ЎзЛиДеП Термиз шаҳар кенгаши аппарат раҳбари Ойтуганов Абдуҳамид раҳбари2018-06-27 17:24:25

Мамлакатимизда сифатли озиқ-овкат маҳсулотлари етиштириши биринчи галда бажарилиши керак бўлган асосий тамойиллардан биридир.Юртимизга уруғлик картошкани олиб келиш яхши албатта,уни экспорт қилиш масаласини ҳам кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.


Болтаев Оллаёр ЎзЛиДеП туман Кенгаши депутати2018-06-26 19:40:00

Республикамиз иқлимига мос иссиққа чидамли ва кам сув талаб қиладиган картошка уруғларини юртимизга кириб келиши натижасида биз картошкани импорт қилувчи давлатдан экспорт қилувчи давлатга айланамизга дехкончилигимизнинг янада ривожланишига олиб келади.


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-06-25 20:32:11

Партиямиз ташаббуси билан туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилган бу тадбир мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигни таъминлашда қўйилган муҳим қадамлардан биридир.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-06-25 15:55:18

Мамлакатимизда сифатли озиқ-овкат маҳсулотлари етиштириши таъминланади


Джураев Рузимурод Каттақўрғон туман Кенгаши депутати ЎзЛиДеП туман Кенгаши раиси2018-06-25 10:37:48

Картошкачиликка бўлган эътиборнинг самараси бозорларимизда картошка нархлари анча пасайиб қолганидан далолат беради.Мана бу серҳосил навларнинг кириб келиши натижасида биз картошкани импорт қилувчи давлатдан экспорт қилувчи давлатга айланамиз.


А.Тиркашов Олтинсой туман Кенгаши аппара рахбари2018-06-25 10:31:04

Юртимиз иқлимига мос иссиққа чидамли ва кам сув талаб қиладиган картошка уруғларини кириб келиши дехкончилигимизни янада ривожланишига олиб келади


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+