Томорқа – даромад манбаи

29.09.2017, 18:27

Томорқа – даромад манбаи

“Фидокор” – Музработ туманидаги обод маҳаллалардан бири. Маҳаллада томорқадан унумли фойдаланиб, оиласи фаровонлигини таъминлаш билан бирга, эл дастурхони тўкинлигига муносиб ҳисса қўшаётган омилкорлар кўп.  Улар, асосан, помидор, бодринг, сабзавот ва кўкат етиштиради. Қишнинг қаҳри кетиб улгурмай, томорқадаги юмушларни бошлаб юборадиган бу миришкорлар эртапишар ҳосиллардан  мумай даромад олади.

Томорқадан унумли фойдаланиш масаласи O‘zLiDePнинг ҳам диққат марказидаги масалалардан бири. Бу борада гап кетганда, “O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида фаолият бошлаганларга кўмакдош” лойиҳасини эслаб ўтишнинг ўзи кифоя.

–Томорқа нафақат қўшимча даромад манбаи, балки унинг фарзандларимиз тарбиясидаги роли ҳам катта, – дейди Фидокор маҳалласида яшовчи Ортиқ Худайбердиев. – Чунки томорқамизда болаларимиз ҳалол меҳнат қилиб, ўз кучи билан даромад топишни ўрганмоқда.  Очиғи, деҳқончилик қилиб кам бўлмадик, оила аъзоларимиз бандлигини таъминладик, уйимизни замонавий кўринишда қайта таъмирладик. Буларнинг барчаси томорқамиздан олаётгани даромадларимиз самарасидир. 

Таъкидлаш керакки, мазкур лойиҳа минглаб ёшларни иш билан таъминламоқда, аҳолининг турмуш фаравонлигини оширмоқда. Бу эса партиямиз Сайловолди дастурида белгиланган мақсад-вазифаларга уйғун ва ҳамоҳанг.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    2377
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Тошонов Яздон Каттақўрғон туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари аппарат раҳбари.2019-02-28 08:37:22

Президентимизнинг “Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони тадбиркорлик субъектлари учун янада кенгроқ имкониятлар яратади.Қўшимча иш ўринлари яратилади ва кўплаб экспортбоп товарлар ишлаб чиқариш мумкин бўлади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+