"Тадбиркор аёллар манфаати ҳимоямизда" мавзусида амалий семинар ўтказилди

25.06.2018, 10:21

Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида "Бунёдкор аёллар" лойиҳаси доирасида "Тадбиркор аёллар манфаати ҳимоямизда" мавзусида амалий семинар ўтказилди. 

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Оҳангарон шаҳар кенгаши томонидан шаҳар хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда шаҳар ҳокимлиги ва партия шаҳар кенгаши масъуллари, солиқ, банк соҳаси мутахассислари, тадбиркор ва ҳунарманд хотин-қизлар, коллеж битирувчи қизлари иштирок этди. 

Мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг тадбиркорлик фаолияти, айниқса, ҳунармандчилик, касаначилик йўналишидаги оилавий тадбиркорлигини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани, бу борада уларга кўплаб имтиёзлар яратилгани таъкидланди. 

– Тадбирдан кўзланган асосий мақсад хотин-қизларни муносиб иш билан таъминлашга кўмаклашиш, – дейди партия шаҳар кенгашининг аппарат раҳбари Н.Йўлдошева. – Хўш, қандай қилиб, деган ҳақли савол пайдо бўлади. Аввало, уларнинг тадбиркорлик кўникмасини шакллантириш, бу борадаги ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларни мамлакатимизда кечаётган ислоҳотлар, чунончи, аёлларга берилаётган имтиёзлар билан таништириш орқали тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишга кўмаклашиш мумкин. 

Ўқув машғулотида ишбилармон хотин-қизлар, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагини билдирганлар учун маҳорат дарслари ташкил этилди. 

Бизнес режаси муваффақиятли, деб топилган бир гуруҳ иштирокчиларга партия сертификатлари топширилди. 

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2546
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Н.Рузиева Учқудуқ тумани2018-06-26 17:40:22

Барча тадбиркор аёлларнинг ишларига ривож тилайман.


Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-06-26 17:38:57

Ҳозирги кунда аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқиеи тоборо ортиб бормоқда. Бунда ўз навбатида партиямизнинг ҳам салмоқли ҳисса бор албатта.


Шоира Хасанова Жиззах вилояти Аёллар қаноти2018-06-26 09:31:10

Тадбиркор аёлларимизнинг мехнатини,қобилиятини юзага чиқаришда "Бунёдкор аёллар" лойихасининг ўрни беқиёс


Хонқа туман O’zLiDeP фаоли Ш.Қурамбоева2018-06-25 18:33:39

Бугунги кунда мамлакатимиздаги хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда, уларнинг тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантиришда, уларнинг мамлакатимизда ўз ўринларига эга бўлишда O’zLiDeP ўрни беқиёсдир, жумладан аёллар ўртасида ўтказилаётган лойиҳалар, тадбирлар бунга яққол мисолдир.


Гулбаҳор Тўраева. Қашқадарё. "Аёллар қаноти" бўлими мудири2018-06-25 17:06:39

Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, аёлларни кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик соҳаларига кенг жалб этиш мақсадида ўтказилаётган тарғибот-тушунтириш ишлари ҳамда амалий семинарлар партиямиз электорати сафини янада кенгайишига хизмат қилади


Аймуратова Жулдыз Айтмуратовна Фаргона вилоят Кенгаши Кадрлар бўйича инспектори2018-06-25 16:46:02

Юртимиз ривожига ҳисса қўшаётган тадбиркор опа-сингилларимиз кўпаяверсин. Ишларида омад тилаб қоламиз.


Исомов Акрам Жиззах вилояти Жиззах шахри2018-06-25 16:39:11

Бундай амалий семинарлар орқали мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик ва бошқа йўналишдаги фаолиятларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани, бу борада кўплаб имтиёзлар яратилганини тушунтириш зарур.


Гулмира Амирова Сурхондарё СТМ2018-06-25 16:14:42

Бундай семинарлар хотин-қизлар орасида тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникма ва малакаларини ошишига хизмат қилади.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-06-25 15:58:55

Бу каби тадбирлар хотин-қизларни муносиб иш билан таъминлашга катта ёрдам беради


Шовот туман "Аёллар қаноти" фаоли.2018-06-25 15:03:48

Партиямизнинг Аёллар сиёсий фаоллиги, Жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш мақсадидаги илоихалари доирасида ташкил қилинаётган тадбирлари тахсинга лойиқ.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+