ВИДЕО: Томорқангизда ўз бизнесингизни бошламоқчи бўлсангиз O‘zLiDePга мурожаат қилинг

25.06.2018, 18:38

ВИДЕО: Томорқангизда ўз бизнесингизни бошламоқчи бўлсангиз O‘zLiDePга мурожаат қилинг

O‘zLiDeP томонидан эътиборингизга ҳавола этилаётган янги  - “O‘zLiDeP: фаолият ва таҳлил” дастурининг илк сонида партия фаоллари томонидан мамлакатимизда томорқачиликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган қатор лойиҳалар ва амалий ишларга батафсил тўхталиб ўтамиз.

ВИДЕО (YouTube):

Аҳоли ихтиёридаги томорқа экин майдонларидан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш, узоқ йиллар фойдаланилмаётган томорқа эгаларининг ерга нисбатан муносабатини тубдан ўзгартириш ва оилалар фаровонлигини ошириш мақсадида ўтган йили “O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси ишлаб чиқилди ва бу бўйича O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг махсус қарори қабул қилинди.

Лойиҳага мувофиқ ҳар бир бошланғич партия ташкилотига томорқасида хусусий ишини бошламоқчи бўлган ёки иш бошлаб, айрим муаммоларга дуч келаётган 5 нафардан оилалар бириктирилди. Айниқса, уюшмаган ёшларнинг томорқачиликка жалб этилишига алоҳида эътибор берилди. Ҳаттоки, оилаларга илк марта тадбиркорлик бошлаши учун банкдан имтиёзли кредитлар олишда ҳам ёрдам кўрсатилди.

Қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар натижадорлиги бўйича шу йил 23 мартда ўтказилган видеоселектор йиғилишида Президентимиз томорқалардан самарали фойдаланиш масаласига ҳам алоҳида тўхталгани, “Томорқага экин экиш” ойлигини эълон қилгани фаолларимизга ушбу йўналишнинг ғоят долзарблигини яна бир карра эслатди. Таъкидлаш керакки, давлатимиз раҳбарининг фикрлари, кўрсатмалари лойиҳага янгича руҳ, янгича суръат ва куч бағишлади.

Йил бошидан бошланғич партия ташкилотлари 21273 та хонадонга ташриф уюштиришган. Борилган хонадонларнинг 10922 нафарига амалий ёрдам кўрсатилган. Шундан, 4385 нафар хонадон эгаларига уруғлик ёки кўчатлар ҳомийлик асосида олиб берилган, 2213 нафарининг ерига ишлов берилган. 1462 та хонадонга ўз томорқасида тадбиркорликларини бошлашлари учун имтиёзли 7 фоизлик кредитларни олиб берилишида ёрдам кўрсатилган.  Шунингдек, 2900 дан ортиқ хонадоннинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари ўрганилган ҳамда уларнинг ечилишида ҳам ҳуқуқий ҳам амалий ёрдамлар кўрсатилган.

Оҳангарон тумани, Қорахитой қишлоғида истиқомат қилувчи Фахриддан Қаюмов ҳам партия кўмагидан баҳраманд бўлганлардан. У ўз томорқасида асаларичиликни йўлга қўйиш ниятида банкдан кредит олиш учун мурожаат қилган. Аммо номаълум сабабларга кўра унга кредит ажратиш ортга сурилавергач ўз маҳалласидаги O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилотига мурожаат қилди. Фуқаронинг мурожаати инобатга олиниб 7 фоизлик кредит олишга кўмаклашилди.

Агар сиз ҳам томорқангизда ўз тадбиркорлигингизни бошламоқчи бўлсангиз, O‘zLiDePнинг туман кенгашлари ёки tbpt@uzlidep.uz электрон манзилига мурожаат қилинг.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    3197
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Манзура Дадаева2018-06-27 09:10:58

Бошланғич партия ташкилотлари аъзолари хам жойларда томорқадан унумли фойдаланаётган қишлоқдошларининг мехнатини омалаштириш ишлари амалга оширилдмоқда.


К.Нурметова ЎзЛиДеП Ҳазорасп туман Кенгаши раисининг Аёллар бўйича ўринбосари 2018-06-26 19:53:01

Партиямиз томонидан оилаларга илк марта тадбиркорлик бошлаши учун банкдан имтиёзли кредитлар олишда ҳам ёрдам берилади. Партия томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа аҳоли хонадонларидаги томорқа экин майдонларидан фойдаланиш хонадон эгаларининг даромадини ошириш, оилалар фаровонлигини оширишга чақиради. Агар ҳар бир оилани тадбиркорлик билан шуғулланишларига эришсак, мамлакатимизда кам таъминланган оила деган тушунча йўқоларди.


O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Холбек Асатов2018-06-26 18:45:54

Бизнинг асосий мақсадимиз хусусий тадбиркорликнинг улушини кўпайтиришга хизмат қилиш, аҳолининг тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун тарғибот ишларини олиб бориш, оилаларнинг тадбиркорликларини бошлаши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, фуқароларнинг томорқа асосидаги оилавий тадбиркорликка қизиқишини кучайтириш, уларнинг шахсий томорқадан унумли фойдаланишини ташкил этиш орқали жойлардаги ишсизлар сонини камайтиришдир.


ЎЛиДеП Термиз шаҳар кенгаши Аппарат раҳбари Ойтуганов Абдуҳамид2018-06-26 12:23:15

Жуда яхши лойиҳа ишлаб чиқилган. Бу лойиҳани амалга оширишда ҳар бир депутат, партия аъзоси фаол иштирок этиб, юртимизда мулкдорлар қатламининг ошишига, пировардида ҳалқимиз фаровонлиги ошишига ҳисса қўшмоғи лозим.Шу билан баргаликда меҳнаткаш деҳқонларимиз ва боғбонларимиз томонидан етиштирилган маҳсулотларимизнинг сотилишини ҳам ўрганиб чиқсак, партия ва депутатларимизга ишонч янада ортади


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Зебинисо Сапарова Давлат қизи2018-06-26 10:36:11

Партиямиз ташаббуси билан ташкил этилаётган бу каби лойиҳаларнинг амалга оширилаётгани халқимизни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишларига кўмакчи бўлиши шубхасиз.


O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Олим Норжигитов2018-06-26 10:01:31

Партия томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа аҳоли хонадонларидаги томорқа экин майдонларидан фойдаланиш хонадон эгаларининг даромадини ошириш, оилалар фаровонлигини оширишга ундайди. Агар ҳар бир оилани тадбиркорлик билан шуғулланишларига эришсак, мамлакатимизда кам таъминланган оила деган тушунча йўқоларди.


Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-06-26 09:43:09

Bu loyihani amalga oshirish davomida faollarimiz aholinig birgina tomorqa emas boshqa muammolariga ham kumakchi bo'lishdi.


Шоира Хасанова Жиззах вилояти Аёллар қаноти2018-06-26 09:27:45

Захматкаш ва мехнаткаш бободехқонларимиз, тажрибали фермер ва боғбонларимиз билан тез-тез тажриба алмашиш, ўқув семинарлар ташкил этиб бориш ўз мевасини беради деб хисоблайман. Зеро, ер илмини ўзлаштириш халқимизга ризқ-рўз ёғдиради.


Ўктам Ғофуров Халқ депутатлари Косон туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси2018-06-26 08:53:49

Аҳоли хонадонларидаги томорқа экин майдонларидан фойдаланиш хонадон эгаларининг даромадини ошириш, оилалар фаровонлигини оширади. Партия томонидан оилаларга илк марта тадбиркорлик бошлаши учун банкдан имтиёзли кредитлар олишда ҳам ёрдам берилади.


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-06-25 19:21:46

Жуда яхши лойиҳа ишлаб чиқилган. Бу лойиҳани амалга оширишда ҳар бир депутат, партия аъзоси фаол иштирок этиб, юртимизда мулкдорлар қатламининг ошишига, пировардида ҳалқимиз фаровонлиги ошишига ҳисса қўшмоғи лозим.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+