O‘zLiDeP сайёр қабулидан сўнг Шаҳрисабз шаҳридаги 5-сонли мактабнинг ички ва ташқи йўллари, эски симёғочлари таъмирлаб бериладиган бўлди

26.06.2018, 09:57

O‘zLiDeP сайёр қабулидан сўнг Шаҳрисабз шаҳридаги 5-сонли мактабнинг ички ва ташқи йўллари, эски симёғочлари таъмирлаб бериладиган бўлди

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан Шаҳрисабз шаҳридаги Номозгоҳ, Заргарлик, Наврўз маҳаллалари аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан маҳалла ички йўлларини таъмирлаш, канализация тизимдаги носозликларни бартараф этиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун банклардан имтиёзли кредит олиш, тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарган маҳсулотларини ички бозорда реклама килиш бўйича қатор мурожаатлар ўртага ташланди.

“Чармгар” кўчасида яшовчи Бобоқул Авазов ёғингарчилик мавсумида  сув йиғилиб, кўчада турли хашоратларнинг кўпайиши натижасида аҳоли ўртасида турли касалликлар келиб чиқаётганидан шикоят қилди.Унинг мурожаати туман “Тоза худуд” ДУК томонидан ўрганилиб, муаммо шу ернинг ўзида ҳал этилди.

Шу ҳудудда яшовчи Насиба Набиева 5-сонли умумий ўрта таълим мактабига бориш йўли таъмирталаб аҳволга келиб колгани ва симёғочлардаги электр симлари талаб даражасида эмаслигини айтди. Ушбу мурожаатни Олий Мажлис Сенати аъзоси Исомиддин Аброров ўз зиммасига олиб, яқин кунларда муаммони ҳал этиб беришини маълум қилди.

Шунингдек, ўзи ишлаб чиқараётган ярим тайёр озиқ-овқат махсулотлари рекламасини йўлга қўйишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган Мухайё Шералиеванинг мурожаати ҳам шу куннинг ўзида ҳал этилди.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1519
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Муҳиддин Ҳамроев O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири2018-06-29 08:18:14

Ўтказилаётган бу каби сайер қабуллар аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ўрганиш ва жойида хал этиш имкониятини беради. Бундай қабулларни кўпайтириш ва амалий натижаларни олиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда яқиндан ёрдам кўрсатиш ва мурожаатларнинг ечимини топишга кўмаклашиш партия нуфузини жойларда ошишига хизмат қилади.


Жовлиев УлуғбекO`zLiDeP Қашқадарё вилояти Маъмурий-хўжалик ишлари бўлими мудири2018-06-27 10:13:51

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар ўз самарали натижасини бермоқда...


Ю.Юсупов ЎзЛиДеП Ҳазорасп туман Кенгаши раиси2018-06-26 19:59:13

Партиямиз томонидан жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллар орқали Республикамизнинг барча худудларида учраётган мавжуд муаммо ва камчиликларни жойида ҳал этиш ва ёрдам бериш халқнинг оғирини енгил қилиш хар бир депутатнинг балки мутасадди ташкилот рахбарларининг халқ олдидаги вазифаси хисобланади.


Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-06-26 18:30:06

Сайёр қабуллар ижобий натижаларни таъминлаши лозим


Навоий вилоят Кенгаши Қўчқоров Беҳзод Исомиддинович2018-06-26 17:36:05

Жойларда ташкил этилаётган сайёр қабуллар натижасида купчилик оддий инсонларнинг йиллар давомида қийнаб келаётган муаммолари ечилаётгани нур устига аъло нур бўлмоқда.


Бахром Эшмуродов Қамаши туман Кенгаши депутати 2018-06-26 17:30:45

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий, иқтисодий ислоҳотлар, сиёсий жараёнлар туб мазмун-моҳиятини кенг тарғибот-ташвиқот қилишда, юртимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида фаол иштирок этаётган шижоатли, ташаббускор депутатларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ватанимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишларидаги фаол иштирокини рағбатлантириш туфайли бугуннинг замонавий ишбилармон ходим қиёфасини яратиш ҳамда O’zLiDeP Дастури ва Сайловолди платформасида белгиланган вазифалардан биридир.


Абдумалик Номозов O‘zLiDeP Қамаши туман Кенгаши раиси2018-06-26 17:27:13

Жойларда депутатлик гуруҳлари вакиллари хамда мутасадди раҳбарларнинг биргаликда ўтқазаётган сайёр қабуллари натижасида аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб ижрога йўналтирилмоқда. Бу эса ўз навбатида раҳбарларнинг сергаклигини янада ошириб, фаолиятига нисбатан янада маъсулият билан ёндошишига сабаб бўлмоқда.


Зайниддин Эшонқулов O‘zLiDeP Қамаши туман Кенгаши депутати2018-06-26 17:22:33

Сайёр қабуллар натижасида кўплаб амалий ишлар олиб борилмоқда. Депутатларимиз сайёр қабуллар натижасида сайловчиларини ўйлантириб келаётган муаммоларини ижобий хал этишмоқдалар.


Ботирали Турдиев Қамаши туман Кенгаши ижрочи котиби2018-06-26 17:22:02

Жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллар натижасижа фуқороларнинг муаммаларига ижобий ечим топилмоқда. Бу эса ўз навбатида аҳолининг депутатларга ва партиямизга бўлган ишончини янада ортишига сабаб бўлмоқда. Ҳурматли депутатларимизга халқни хизматида бўлишида куч ва қувват тилайман.


Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-06-26 17:09:24

Ҳаммамизга маълумки кучаларнинг ободлиги юртимизнинг кўркига янада кўрк қўшиб, ишсонга эстетик завқ бағишлайди. Шундай савобли ишларда депутатларимиз бош бўлаётганлиги қувонарли ҳол албатта. Сайёр қабуллрни сонини янада кўпайтиришимиз лозим менимча.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+