Томорқа битмас туганмас хазинадир

27.09.2017, 18:31

Томорқа битмас туганмас хазинадир

Мақсуд Жўраевни ғузорликлар илғор фермер, O`zLiDeP Ғузор  туман Кенгашининг фаол аъзоси сифатида ҳурмат қилади. У етакчилик қилаётган “Пўлатов  Аслиддин” боғдорчилик фермер хўжалиги қошидаги БПТ фаоллари “O`zLiDeP бошланғич партия ташкилоти аъзолари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасидаги тадбирларда фаол иштирок этишмоқда.  Улар кўмагида йигирмага яқин хонадонда кузги сабзавот экишда амалий ёрдам берилди.

– Хўжалигимизда ўттиздан ортиқ турдаги мевали ва манзарали дарахт  кўчатлари етиштирамиз, – дейди БПТ етакчиси Мақсуд Жўраев. – Япон сакураси ва банан каби дарахт кўчатларимиз ҳам бор. Лойиҳа доирасида хонадонларга кўчатлар ҳам улашаяпмиз. Лалмикор майдонларда дуб, тут ва  қайрағоч каби сувсизликка чидамли экинлар экишни тарғиб қилаяпмиз. Шу билан бирга хонадонларда иссиқхоналар ташкил этиш, паррандачилик, мевачилик, узумчиликни ривожлантириш борасида амалий ёрдам бераяпмиз.

– Туманимизда  60 та бошланғич партия ташкилоти бор, – дейди партия Ғузор туман Кенгаши БПТлар билан ишлаш бўйича бош консультанти Лолахон  Ибрагимова. – Ҳозирга қадар 100дан ортиқ хонадонларга кириб, улардаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол, одамларнинг турмуш тарзи, бандлик масалаларини ўргандик. Эскибоғ қишлоғидаги Турсуной Каримова ва Ўрол Ҳакимовлар хонадонига кирсангиз,  кўзингиз яшнайди. Томорқада бир қарич ҳам бўш жой йўқ. Мевали ва манзарали дарахтлар, турли хил сабзавот экинларини экиб қўйилгани гувоҳи бўласиз. Меҳнатсевар оила соҳибларининг тажрибасини вилоят бўйлаб кенг тарғиб қилсак, арзийди. Аммо улар томорқаларини суғоришга сув йўқлигини айтишди. Ҳовуз қуриб, сотиб олинган сув эвазига дарахт ва экинларни суғоришаётган экан. Мазкур муаммо юзасидан туман ҳокимлигига депутатлик сўрови билан мурожаат этдик. Яқин орада эскибоғликларнинг кўп йиллик орзуси ушалса, ажаб эмас.

Таъкидлаш керак, партия туман Кенгаши ташаббуси билан тадбиркор ва фермерлар томонидан кам таъминланган оилаларга иссиқхона қуриш, кўчат ва уруғлар харид қилишга кўмак берилаяпти. Ёшлик маҳалласида яшовчи Жамол Фармонов ва керойитлик Шайдо Жабборовага лимон кўчатлари ва иссиқхона учун қурилиш материаллари олиб берилди. Керойит қишлоғида яшовчи Гулшана Абдуназарованинг томорқадан унумли фойдаланиш бўйича тажрибаси  туман хотин-қизлари ва уюшмаган ёш қизлар билан бўладиган мулоқотларда кенг тарғиб қилинаяпти. Йил давомида хонадонида кўкатлар етиштириб, бозорга чиқараётган Гулшананинг йиллик даромади йигирма миллион сўмдан кам эмас.

 Мулоқотлар давомида партиямиз томонидан  ўтказилаётган лойиҳанинг мазмуни ва мақсади, томорқа хўжалигини ривожлантириш оилалар маъмурлигини оширишда яқиндан ёрдам бериши, ердан унумли фойдаланиш оила иқтисодини юксалтиришда яқиндан ёрдам бериши тушунтирилаяпти.

O`zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1882
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Алимов У́ткир2019-03-01 10:55:03

Партиянгиз депутати Тажибаев Абдусамат мени тадбиркорлик фолчтимга ёрдам бериш у́рнига тиммай йозувчилик килмокда нег депутатман деб менга тазик утказмокда мен сизларга шу учун овоз берганмами.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+