Томорқадан унумли фойдаланиш оилалар фаравонлигини оширади

26.09.2017, 18:33

Томорқадан унумли фойдаланиш оилалар фаравонлигини оширади

Андижон тумани, Харабек маҳалласи Узункўча кўчасида яшовчи Мингойим она Қурбонова 4 сотихдан иборат томорқасида иссиқхона ташкил қилган. 2 сотих ерда лимонария, қолган 2 сотих майдонда эса мандарин парвариш қиляпти. Яқинда O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи вакиллари ва бошланғич партия ташкилоти аъзолари Мингойим аянинг уйида бўлишди. Онахон билан суҳбат давомида иссиқхона фаолияти учун зарур бўлган кимёвий ўғитларни олиш бўйича муаммолар борлиги аниқланди. Партиямиздан халқ депутатлари Андижон туман кенгашига сайланган депутатлар мазкур мурожаатни назоратга олишди.

– Шахсий томорқамнинг 2 сотих ерида лимонария ташкил қилганман, – дейди маҳалланинг Шарқ юлдузи кўчасида истиқомат қилувчи Дониёрбек Раҳимов. – Ушбу иссиқхонадан йилига ўртача саккиз миллион сўм даромад оляпман. Айни пайтда фаолиятимизни кенгайтириш мақсадида томорқамнинг қолган 4 сотих ерида ҳам лимонария ташкил қилмоқчиман.

Одилжон Ашуров ҳам ўз томорқасидан самарали фойдаланаётганлардан бири. 2 сотих ерга иссиқхона ташкил этган. Унда олий навли гул ва узум парвариш қилинмоқда.

 – Агар ҳар бир оила ўз томорқа хўжалигидан унумли фой­даланса, юртимиз бўйича кам таъминланган оиланинг ўзи қолмайди, –  дейди О. Ашуров. – Ўзимдан қиёс. Ҳар йили томорқамдан икки миллиондан ортиқ даромад оламан. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳам ўзимиздан чиқади. Шу боис келгуси йилдан бошлаб иссиқхонамни янада кенгайтиришни ният қиляпман.

Юқорида бир маҳаллада 3 нафар ўз томорқасидан оқилона фойдаланаётган юртдошларимиз ҳақида гапирдик. Уларнинг фикр-мулоҳазалари, муаммолари сиз- бизга бегона эмас. Айниқса, O‘zLiDeP депутатлари ва партия фаоллари деярли ҳар куни шундай инсонлар билан суҳбатлашишади. Уларнинг дард-у ташвишлари, муаммолари билан шуғулланишади. Бунда бошланғич партия ташкилотлари ташаббуси билан ўтказилаётган “O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида фаолият бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси муҳим ўрин тутаётир. Лойиҳа доирасида  тадбиркорликка қизиқиши баланд бўлган ёшлар, хотин-қизлар аниқланиб, уларга ўз бизнесларини бошлашлари учун зарур кўрсатмалар берилмоқда. Мазкур лойиҳа бугунгача мингга яқин юртдошимизни тадбиркорликка жалб этиш, қўшимча даромад топиб, турмуш фаравонлигини оширишга хизмат қилди.   

Аброрбек ХОНТЎРАЕВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

БПТ билан ишлаш гуруҳи раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1876
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Тошонов Яздон Каттақўрғон туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари -аппарат раҳбари2019-03-04 09:03:53

Президентимиз томонидан Наманган вилояти учун қилинаётган эътиборлари барча вилоятлар учун ҳам қилинаётган эътибор деб ҳисоблаш зарур.Президентимиз белгилаб берган вазифаларнинг жойлардаги ижросини таъминлашда, биз партия ходимлари ва фаоллари ташаббускор бўлмоғимиз керак.


JALOL2018-12-22 12:45:06

Men xam shunday issiqxona barpo etish niyatim bor , qilaman desam sharyoit xam bor uyimizni yonida issiq suv tarmog'i bor yerimiz bor uncha katta bo'lmasada bor. Lekin menga bularning xammasini o'rgatadigan tushuncha beradigan inson kerak. Kimga yoki qayerga murojat qilishim kerak bo'ladi raxmat.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+