O‘zLiDeP Гулнора Азимбоевага тадбиркорлик фаолиятини кенгайтиришга кўмаклашди

27.06.2018, 18:08

O‘zLiDeP Гулнора Азимбоевага тадбиркорлик фаолиятини кенгайтиришга кўмаклашди

Тайлоқлик Гулнора Азимбоевани Самарқандлик тадбиркорлар яхши билади. Чунки бугун тадбиркор томонидан тўқилган кийимбошлар ички бозорларда жуда харидоргир. Шу боис, яқинда у фаолиятини янада кенгайтириб қўшимча иш ўринлари яратишга қарор қилди.

Бу ҳақда у O‘zLiDeP Тайлоқ туман Кенгаши томонидан “Бунёдкор аёл” лойиҳаси доирасида” тадбиркорлик учун бизнес режа тузиш ва уни техник иқтисодий жиҳатдан асослаш” мавзуида ўтказилган давра суҳбатида маълум қилди.

Тадбирда O‘zLiDeP фаоли, туман тадбиркор аёл уюшмаси раҳбари, С.Салимова сўзга чиқиб, мамлакатимизда аёлларга яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида гапирди.

–Туманимизда шу кунга қадар 112 нафар аёл тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган, – дейди O‘zLiDeP фаоли С.Салимова. – Бир нарсани қувонч билан айтиш мумкинки, бугун уларнинг сони кундан-кунга ортиб бормоқда.

Тадбирда сўз олган O‘zLiDeP Тайлоқ туман кенгаши раиси З.Авазов  тадбиркорликни бошламоқчи бўлган юртдошларимизга бизнес лойиҳалар тузишда  партия доим ёрдамга тайёр эканини маълум қилди.

Тадбир сўнггида партия вилоят Кенгаши томонидан Гулнора Азимбоевага тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш учун кредит олишда кўмаклашди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

  O‘zLiDeP  Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1467
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Одилжон Эркабоев, Дангара туман Кенгаши раисининг 1-уринбосари-аппарат рахбари 2018-06-27 22:17:01

Гулнорахоннинг келгусидаги тадбиркорлик фаолиятига омадлар тилайман. Барчага Гулнорахондан ибрат олиб уз тадбиркорлигини бошлашини тилаб коламан.


O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш булими мудири Т.Абдуллаев2018-06-27 19:51:57

Гулнора Азимбоевани қилаётган тадбиркорлиги тахсинга сазовордир. ХУдди шундай тадбиркорларимиз сафи янада кенгаявирсин. Тадбиркорларни O‘zLiDeP хар томонлама қуллаб қуватлайди.


Исомов Акрам Жиззах вилоят Кенгаши2018-06-27 19:03:45

Матонатли Гулнора Азимбоевани қилаётган тадбиркорлиги тахсинга сазовордир. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар кўпайиши республикамиз равнақи учун хизмат қилади.


Навоий вилоят Кенгаши Қўчқоров Беҳзод Исомиддинович2018-06-27 18:24:48

Етти мучаси соғ бўлиб, Ватанига йўқ-йўқ, Вилоятига йўқ-йўқ, туманига йўғай, ўзини киндик қони тукилиб туғилиб ўсган хонадонига заррача фойдаси тегмаётган "алплар, шерлар" га катта ибрат мактабидир. Иродали тадбиркор аёл Гулнора Азимбоевани келгусидаги фаолиятига омад тилаб қоламан.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+