“Зартепа” маҳалласидаги 19-сонли МТМни қайта қуриш учун давлат бюджетидан 2 миллиард 900 миллион сўм маблағ ажратилди

27.06.2018, 18:13

 “Зартепа” маҳалласидаги 19-сонли МТМни қайта қуриш учун давлат бюджетидан 2 миллиард 900 миллион  сўм маблағ ажратилди

Бу ҳақда халқ депутатлари Ангор туман кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида алоҳида таъкидланди. Йиғилишда туман мактабгача таълим муассасаси бўлими мудири Н.Қорқулованинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, айни чоғда туманда 16 та давлат мактабгача таълим муассасаси бўлиб, шундан 12 таси қишлоқ жойларида, 4 таси эса туман марказида жойлашган. Мазкур таълим муассасаларида 144 нафар педагог 2075 нафар тарбияланувчиларга таълим-тарбия бериб келмоқда.

– Ҳозирга қадар тумандаги 10 та МТМ кузатув камералари, 16 та газ плитаси ва шунча миқдордаги музлаткич, 119 миллион сўмлик чойшаблар тўплами билан қайта жиҳозланди, – дейди Н.Қорқулова. –Шу билан бирга, 4 миллиард сўмлик  замонавий тиббий жиҳозлар, бадиий адабиёт ва ўйинчоқлар, спорт анжомлари, мусиқа асбоблари ҳамда замонавий ахборот-технологиялари билан таъминланди. Бундан ташқари, жорий йилда “Зартепа” маҳалласидаги 19-сонли мактабгача таълим муассасини қайта қуриш учун давлат бюджетидан 2 миллиард 900 миллион  сўм маблағ ажратилди.

 Йиғилишда шунингдек, мактабгача таълим муассасаларини арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида “Сурхон тиббиёт таълим таъминот базаси” МЧЖ, “Чорвадор Нормўмин” ва  “Хуррамова чорвачилик” фермер хўжаликлари билан шартнома тузилиб, 22 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тўлиқ етказиб берилаётгани таъкидланди.

 Йиғилишда бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Азим ШОБЕРДИЕВ,

 O‘zLiDeP Ангор туман Кенгаши

 аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1407
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+