O‘zLiDeP лойиҳаси доирасида тадбиркорлар сони ортмоқда

26.09.2017, 18:35

O‘zLiDeP лойиҳаси доирасида тадбиркорлар сони ортмоқда

–  Умарбек Жўраев билан суҳбатлашганимизда у иссиқхона қуриб, бодринг етиштирмоқчи эканини айтди. – дейди партия Мингбулоқ туман Кенгаши аппарат раҳбари Азизбек Исламов. – Шу боисдан унга ўз бизнесини йўлга қуйиши учун керакли маслаҳат, зарур кўрсатма ва банкдан кредит олишда ёрдам бердик. Янги ташкил этилган иссиқхона Умарбекнинг турмуш фаравонлигини янада оширишига ишонамиз.  

Таъкидлаш керак, томорқалардан самарали фойдаланишни тарғиб қилиш партиямизнинг устувор вазифаларидан бири саналади. Жумладан, “O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорликни бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида Умарбекка сингари ўндан ортиқ тадбиркорларга амалий ёрдам берилди. Хусусан, партия туман Кенгашидаги БПТ фаоллари O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари билан биргаликда хонадонларда бўлиб, улар билан очиқ, самимий мулоқотлар ўтказмоқда. Томорқадан унумли фойдаланиш, ернинг умрининг беҳуда ўтказмаслик, оилавий бизнесни йўлга қўйиш ва бунинг учун яратилган имкониятлар ҳақида керакли маълумотлар берилмоқда.

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1370
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+