А.Бекбергенова: Бугунги рағбат бизни янги изланишларга чорлайди

28.06.2018, 16:53

А.Бекбергенова: Бугунги рағбат бизни янги изланишларга чорлайди

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан  байрам тадбири ташкил этилди. Унда оммавий ахборот воситалари ходимлари, фахрий журналистлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси С.Турманов ва бошқалар журналистларни касб байрами билан қутлаб, бугунги глобаллашув шароитида ахборот олиш воситалари ва манбалари тобора ривожланиб, замонавий қиёфа касб этаётган бир пайтда журналист касбининг масъулияти ва жавобгарлиги тобора ошиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

­–Тўғриси, камтарона меҳнатимни шундай юксак мукофотланганидан жуда хурсанд бўлдим, – дейди Қорақалпоғистон телеканали редактори А.Бекбергенова. ­ – Журналист учун кичкина эътиборнинг ўзи ҳам ўз устида яна ҳам изланишга ишини янада кучайтиришга сабабчи бўлади. Бугунги рағбат эса бизни албатта янада янги изланишларга чорлайди.

Тадбир якунида O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси томонидан бир гуруҳ журналистлар партиянинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Асем СИРИМБЕТОВА,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1214
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қ.Бекназаров ЎзЛиДеП ҚР Кенгаши ходими2018-07-03 15:19:18

ОАВ ходимлари ўртасида (ТВ журналистлари, радио муҳбирлари, газета-журнал ходимлари, интернет сайти журналистлари ва ижтимоий тармоқдаги блогерлар) танлов ўтказилди. Танловда жорий йил давомида мамлакатимизда тадбиркорликни қуллаб-қувватлаш, бизнес муҳитини яратиш, янги технология ва инновация ғояларни ҳаётга тадбиқ этаётган субъект вакилларини кенг жамоатчиликка таништириш мақсадида журналистларнинг меҳнатларига бағишланди. Энг яхши ижод намуналари (ОАВ вакиллари) танлов ғолиблари деб топилди ва ЎзЛиДеПнинг махсус диплом ҳамда совғалари билан тақдирланди.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир тумани 2018-06-29 09:05:36

Матбуот ходимлари жамиятимиздаги янгиланишларни кун санаб узгаришларни кенг оммага еритишда мухим рол эгаллайди. Улар тиниб тинчимас инсонлар. Янгиликка интилувчанг, биз партиямиз фаоллари номидан уларни касблик байрамлари билан чин дилдан табриклаймиз. Хакикатдан хам рагбатлантириш бу келгуси ишларини жонлантиришда асос булари сузсиз.


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Зебинисо Сапарова Давлат қизи2018-06-28 18:06:00

Партиямиз ташаббуси билан 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ҳудудларда ташкил этилиши доимий ҳамкоримиз бўлган ОАВ ходимларига ҳам бир олам қувонч бағишлагани шубхасиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+