Т.Юсупова “Ишбилармон аёл” танловининг Амударё туман босқичи ғолиби бўлди

28.06.2018, 17:36

Т.Юсупова “Ишбилармон аёл” танловининг  Амударё туман босқичи ғолиби бўлди

O‘zLiDeP Амударё туман Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Унда тумандаги тадбиркорлик ва фермерлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган 15 нафар хотин-қиз иштирок этди.

Қайд этилганидек, танловнинг мақсади ҳам айнан юртимиздаги мулкдорлар қатлами бўлган тадбиркор ва фермер аёлларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик соҳасидаги малакаларини янада ошириш ва рағбатлантиришдан иборат.

– 2009 йилдан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаман, – дейди “Тамара Феруза” хусусий корхонаси раҳбари Т.Юсупова. – Корхонамизда асосан хотин-қизлар учун куйлак, болалар учун эса турли футболкалар ишлаб чиқарилади. Айни чоғда корхонамизни янада кенгайтириш мақсадида корхона қошида трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қуйганмиз. Энг муҳими, корхонамизда 15 нафар хотин-қизлар доимий иш билан банд.

Танловда Т.Юсуповадан ташқари Г.Алламбергенова ва Р.Тўраевалар ҳам танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма олдилар.

Асем СИРИМБЕТОВА,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    962
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Бекназаров Қутлибой Нийетбаевич ЎзЛиДеП ҚР Кенгаш ходими2018-07-03 15:46:40

"Ҳар бир оила-тадбиркор" дастурига мувофиқ тижорат банклар ва финанс ташкилотлар билан ҳамкорликда аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантиришимиз зарур. Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашнинг янги лойиҳаларини ҳаётга тадбиқ этишни уйлаб кўришимиз керак деб уйлайман ва барчани бунга фикрларингизни қаратишга чорлайман.


Б.Утешова-УзЛиДеП Конликул туман Кенгаши ижрочи котиб2018-07-02 17:31:30

Мулкдорлар орасида хотин-қизларнинг фаол қатнашаётгани барчамизни қувонтиради. O‘zLiDeP фаол тадбиркор ва фермер аёлларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, тадбиркорлик соҳасидаги малакаларини янада ошириб ва рағбатлантириб борса, аёл тадбиркорлар сафи янада кенгаяди. Уларнинг келгуси ишларига омад тилаймиз.


Шоира Хасанова Жиззах вилояти Аёллар қаноти2018-06-29 15:12:54

Бутун Қорақалпоқ аёлларига омадлар тилаймиз! Жонажон Ватанимизнинг гуллаб-яшнашида тадбиркор ва фермер опа-сингилларимизнинг мехнати хеч қачон ерда қолмасин. Уларни мувафаққият ва омад тарк этмасин!


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир тумани 2018-06-29 09:11:08

Партиямиз тамонидан хар йили утказилаетган тадбиркор хотин кизлар орасидаги ишбилармон аел курик танлови илгор тадбиркорларнинг мехнатларини ёритишда, уларни хар тамонлама куллаб кувватлашда мухим рол уйнайди. Биз фаолларимиз билан мактанамиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+