Хоразмлик ишбилармон аёл 125 нафар кишини иш билан таъминлаган (ФОТО)

28.06.2018, 18:02

Хоразмлик ишбилармон аёл  125 нафар кишини иш билан таъминлаган  (ФОТО)

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши томонидан “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Танловда лойиҳанинг туман, шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 30 га яқин фаол ишбилармон, тадбиркор, фермер, ҳунарманд хотин-қизлар иштирок этди.

– 2002 йилдан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаман, – дейди танлов ғолиби, “Файз” хусусий корхонаси раҳбари Шоҳиста Маткаримова.  – Айни чоғда корхонамизда 25 нафар хотин-қиз доимий иш билан банд. Эътиборлиси, корхонамизда ишлаб чиқарилаётган 30 турдаги маҳсулотлар нафақат ички бозорда балки Россия ва Қозоғистон давлатларига ҳам экспорт қилинмоқда. Корхонамиз қошида очилган “Дарбанд чевари” текстил фабрикасида эса 100 нафар ишчи-ходим меҳнат қиляпти. Шу кунларда тижорат банкидан 250 млн сўмлик имтиёзли кредит олиб яна 20 та қўшимча иш ўрни яратиш ҳаракатидамиз.  

Танловда Шоҳиста Маткаримовадан ташқари Ш.Назарова ва Ф.Садуллаевалар ҳам танловнинг республика босқичига йўлланма олди.

Танловда бир қатор қўшимча номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди. 

Мушарраф РАҲИМОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

аёллар билан ишлаш бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    496
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Таджиева Дилноза Баҳодировна Ёшлар билна ишлаш бўлими2018-06-29 12:39:37

Хоразмлик аёл ва қизларимиз билимга, илмга чанқоқ бўлишади. Тадбиркор аёлларимизнинг ишларига омадлар тилаймиз. Ишсиз ўтирган ёшларни, аёлларни тадбиркорлик субьектларида иш билан таъминлаб уларни банд қилиб қўйганлари тахсинга сазовардир. Хоразмлик ғолибларимизни ишларида омадлар тилайман ҳамда “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Республика босқичида ҳам ғолибликни қўлга киритишларини тилаб қоламан.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+