O‘zLiDeP номзоди Жаҳонгир Артиқходжаевнинг сайловолди дастурида пойтахтликлар турмуш фаровонлигини янада юксалтириш белгиланган

28.06.2018, 18:49

O‘zLiDeP номзоди  Жаҳонгир Артиқходжаевнинг сайловолди дастурида пойтахтликлар турмуш фаровонлигини янада юксалтириш белгиланган

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлигига бўшаб қолган ўринлар учун 1 июль куни бўлиб ўтадиган сайлов учун округларда сайловолди учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Куни кеча Олмазор тумани “23-Мойқўрғон” округида жойлашган 106 мактабда маҳалла аҳли билан номзодларнинг сайловолди учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда O‘zLiDePдан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлигига кўрсатилган номзод Жаҳонгир Артиқходжаев Абидовичнинг ишончли вакили O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Тўрабек Назаров иштирок этиб, йиғилиш қатнашчиларини сайловолди дастури билан таништирди.

Мавзуга оид:

O'zLiDeP Жаҳонгир Артиқхўджаев номзодини депутатликка кўрсатди

– Давлат ҳокимияти халқ манфаатларига хизмат қилиши, унинг сиёсий иродасини ифода этиши, “Халқ давлат идороларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган тамойилни қарор топтириши керак, – дейди номзоднинг ишончли вакили Т.Назаров. – Пойтахт аҳли турмуш фаровонлигини янада юксалтириш, аҳолини ўйлантираётган масалаларни чуқур ўрганиш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш, ёшлар бандлигини таъминлаш каби масалалар номзодимиз сайловолди дастурининг асосини ташкил этади.  

Тарғибот учрашувида қатнашган сайловчилар барча номзодлар дастури билан танишиб, номзод ва уларнинг ишончли вакиллари билан очиқ мулоқотда бўлди. Уларга ўзларининг фикрлари ва ўз ечимини кутаётган муаммолар тўғрисида айтиб ўтишди.

Муроджон ЎРИНОВ,

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1830
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Учқудуқ туман аппарат раҳбари Н.Рузиева2018-06-29 10:00:41

O‘zLiDeP доимо ғолиб бўлишга интилган. Жаҳонгир Артиқходжаев Абидовичга омад доим ёр бўлишини тилаймиз


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-06-29 09:43:26

O‘zLiDePдан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлигига кўрсатилган номзод Жаҳонгир Артиқходжаев Абидовичга сайловда ғолиб бўлишига омад тилаймиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+